Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / ҲАЗРАТИ ОЙИША (Мўминлар онаси)

ҲАЗРАТИ ОЙИША (Мўминлар онаси)

«Динингизнинг ярмисини бу Ҳумайродан ўрганинглар».

Ҳадис

Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни тушларида Жаброилни (алайҳиссалом) кўрдилар. У зот Пайғамбаримизга Абу Бакр Сиддиқнинг (розийаллоҳу анҳу) қизлари Ойишанинг тасвирлари туширилган ипак рўмолчани кўрсатиб: «Эй Набий, дунё ва охиратда жуфти ҳалолингиз бу кишидир», дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дастлаб бу тушга унча аҳамият бермадилар. Аммо ҳар куни бир хил туш кўравергач, бунда илоҳий ишора борлигини сездилар. Сўнгра ҳазрати Абу Бакрнинг (розийаллоҳу анҳу) ҳузурига бориб, тушларини айтиб бердилар. Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) ниҳоятда хурсанд бўлдилар. Чунки Пайғамбарни (алайҳиссалом) куёв қилиш катга шараф эди. Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйларига кузатиб қўйгач, Ойишани чақирдилар-да, бир сават хурмо бериб, уни Аллоҳ Расулига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб боришини ва у зотдан:

«Ё Расулуллоҳ, бизнинг уйимизда бор хурмонинг ҳаммаси шу. Сизга ёқдими?» деб сўраб келишни буюрдилар. Ойиша ҳеч нарсадан хабарсиз ҳолда отаси берган топшириқни айтишганидек бажариб келди. Абу Бакр Сиддиқ: «Қизим, Аллоҳнинг элчиси сенга нима деб жавоб бердилар?» деб сўраганларида, Ойиша (розийаллоҳу анҳо): «Атбатта, Аллоҳ барака берсин!» деб жавоб берганларини айтди.

Бу жавоб Абу Бакр Сиддиқнинг (розийаллоҳу анҳу) севинчларига севинч қўшди, аммо кўнгиллари бошқа бир ҳолатдан ташвишда эди. Яъни, Ойиша у пайтда яқин дўстлари Мугъим ибн Адийнинг ўғли Жубайрга унаштирилган эди. Қандай қилиб бўлса ҳам бу қийин аҳволдан ёруғ юз билан чиқишни ўйлар эдилар. Кўп ўтмай теран фаросат ва ақл ишлатиб, бу муаммони ҳам ҳал қилдилар.

Ойишани Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унаштириб қўйдилар. Бу ҳодиса ҳазрати Абу Бакрнинг (розийаллоҳу анҳу) завжаларидан бошқа ҳеч кимга билдирилмади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аввалгидек тез-тез ҳазрати Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) уйларига келиб турар, Ойишага яхши муомалада бўлишларини тавсия қилардилар. Ёш Ойиша кўп вақтларши тенгдошлари билан ўйнаб ўтказар эди. Энг яхши кўрган машғулоти қўғирчоқ ўйнаш бўларди.

Шу тарзда орадан йиллар ўтди… Мўминлар Ясрибга ҳижрат қилиб, у ерга жойлашдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳожирлар билан ансорларни ҳамда ўзаро доимий мужодалада бўлган Авс ва Ҳазраж қабилаларини имон ва Ислом йўлида бирлаштирдилар. Мадина атрофида яшовчи яҳудийлар билан ҳам дўстона муносабатлар ўрнатилди.

 

Саодатли никоҳ маросими

Ҳазрати Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) бу тўғрида сўз очавермагач, ҳузурларига кириб, масалани изҳор қилдилар.

Тўй ҳам бўлиб ўтди. Ойиша (розийаллоҳу анҳо) Пайғамбарнинг (алайҳиссалом) мўьтабар хонадонларига келин бўлдилар. Сеплари орасида қўғирчоқлари ҳам бор эди. Бўйлари етиб, келин бўлишларига қарамасдан, болалиқдаги беғубор ҳаваслари ҳамон кетмаган эди.

Бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойиша онамизиинг (розийаллоҳу анҳо) хоналарига кирсалар, бир нечта кўғирчоқларига келинчак либосини кийдириб, баъзиларига қанот ҳам тақиб қуйган эканлар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) нима учун бундай қилганини сўраганларида ҳазрати Ойиша (розийаллоҳу анҳо):

— Булар Сулаймоннинг (алайҳиссалом) отларидир, — деб жавоб берди.

—У ҳолда қанотларга не ҳожат? – деб сўрадилар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Сулаймон (алайҳиссалом) отларининг қаноти йўқмиди… Бунга жавобан Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) кулиб қўяқолдилар…

Яна бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйга кирсалар, Ойиша онамиз ухлаб қолган, бир қўй кириб, янги пиширилган нонларни емоқда эди. Расулуллоҳ (соллатлоҳу алайҳи ва саллам) кулиб кўйдилар-да, Ойиша онамизни оҳиста уйғотиб, яхши сўзлар айтиб, ҳазиллашдилар.

 

Суюкли ва вафодор завжа

Ҳазрати Ойиша (розийаллоҳу анҳо) муборак хонадонда ақл, илм ва фикр жиҳатидан тез камол топа бордилар.

Бир бека сифатида Пайтамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бутун хизматларини бажарар, керак бўлганида тасалли берар эдилар. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак сўзлари ва амалларидан иложи борича кўпроқ нарса ўрганишга ҳаракат қилдилар. Бу фазилат Ойиша онамизни Аллоҳ Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг суюкли завжаларига айлантирган асосий сабаблардан эди.

Ҳазрати Ойишада ҳам аёллар табиатига хос рашк ва шунга ўхшаш ҳиссиётлар бор эди. Ғазотлардан бирига Ойиша онамиз билан ҳазрати Умарнинг (розийаллоҳу анҳу) қизлари Ҳафса онамиз (розийаллоҳу анҳо) ҳам чиққан эдилар. Сарвари олам (алайҳиссалом) сафар асносида Ойиша онамизнинг маҳфасларига (кажава) тез-тсз келиб турар, у киши билан суҳбатлашиб кетардилар. Бу орада бир куни Ҳафса онамиз (розийаллоҳу анҳо) билан Ойиша онамиз (розийаллоҳу анҳо) билдирмай, ўрниларини алмаштиришди. Набий (алайҳиссалом) бундан бехабар, ҳазрата Ойишанинг маҳфасларига яқинлашиб келиб, суҳбатлаша бошладилар.Ҳар тарафи ёпиқ маҳфасдаги Ҳафса онамиз худди Ойиша онамиздек сўзлаб, вазиятни билдирмадилар. Қоронғи тушиб карвон дам олиш учун тўхтади. Ойиша онамизнинг ўринларида Ҳафса онамизни кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч нарса бўлмагандек, тунни унинг ҳузурида ўтказдилар. Ўша кечаси ҳазрати Ойишанинг кўзларига уйқу келмади. Ўзларидан қаттиқ хафа бўлиб, иккинчи бундай иш қилмасликка онт ичдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) баъзи кечаларда Мадина кабристонига бориб, яқин биродарларини зиёрат қилар эдилар. Мўминларнинг қабрларига салом берар, ҳақларига дуо қилиб, ўлим ва охиратни ёд этардилар. Шундай тунларнинг бирида Ойиша онамиз ярим кечаси уйғониб, ёнларида Сарвари оламни тополмагач, анча қайғуландилар. Бироздан сўнг қайтиб келган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойишани маҳзун кўрдилар ва:

– Эй Ойиша, шайтонингга мағлуб бўлибсан, — дедилар. Шайтон сўзи Ойиша онамизнинг диққатини тортиб, сўрадилар:

— Ё Расулуллоҳ, менинг ҳам шайтоним борми?

Пайғамбар (алайҳиссалом) унга жавобан:

– Албатга, ҳар бир инсоннинг шайтони бордир, — дедилар. Ойиша онамиз яна:

– Сизники ҳам борми? – деб сўраганларида, Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

– Ҳа, фақат мен Роббимнинг ёрдами билан уни мағлуб этдим, – дедилар.

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойиша онамизга бўлган муҳаббатлари шунчалар кучли эдики, натижада бошқа оналаримиз рашк қила бошлашди. Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) қизлари Фотимадан (розийаллоҳу анҳо) бу ҳолни у зотга билдиришларини илтимос қилдилар. Аввалига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳақда гаплашишни хоҳламаган бўлсалар, суюкли қизларининг иккинчи бор мурожаатларидан кейин сўзлашга мажбур бўлдилар:

— Кизгинам Фотима, менинг севганимни сиз севмайсизми? Ҳазрати Фотима:

— Албатга, севаман, эй Аллоҳнинг Расули, – дедилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

— У ҳолда Ойишани севишингиз керак!

Фотима онамиз жим бўлиб қолдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзини давом эттириб:

— Ойишадан ҳеч қачон рашк қилмасинлар. Роббимга қасам этиб айтаманки, Ойишадан бошқа ҳеч бирларининг ётоқларида менга ваҳий келмайди, — дедилар.

 

* * *

Ҳазрати оналаримиз ўзларининг ҳаёт шароитларини янада яхшироқ қилиш ва уларга кўпроқ эътибор берилиши хусусида Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мурожаат қилишганида ул зот ниҳоятда ранжидилар. Бир ой аёлларидан ҳеч бирининг ҳузурига кирмасликка қарор қилдилар. Сўнгра Аллоҳ ҳукмига кўра, уларга хоҳлаганларидай яшашни ёки Пайғамбар хонадонида қолишни танлаш ихтиёри берилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг аввал Ойиша онамиздан сўрадилар. Ҳазрати Ойиша ҳеч иккиланмасдан:

— Эй Расулуллоҳ! Бору йўғим сизга фидо бўлсин. Шундай бир масалада ихтиёримни ўз қўлимга беряпсизми? Албатта, Аллоҳ ва Расулнин танлайман! — дедилар.

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа завжалари ҳам айни жавобни беришди. Шундай қилиб, муборак хонадонга яна ҳузур-ҳаловат қайтиб келди.

 

* * *

Бани Мустаълақ ғазотидан қайтишда мунофиқлар Ойиша онамизни бадном қилиш учун туҳмат, миш-миш тарқатдилар. Бундан мусулмонлар оғир изтиробда қолишди. Ниҳоят, оятлар (Нур, 11-13) нозил бўлиб, Ойиша онамиз Каломуллоҳ гувоҳлида оқланди.

 

Оғир жудолик

Орадан йиллар ўтди. Маккаи мукаррама фатҳ қилинди. Каъбаи Муаззама ширк ва куфрдан, жоҳилият қусурларидан тозаланди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юз мингдан кўпроқ мусулмонлар билан видо ҳажини адо этиб, Мадинага қайтганларидан кейин, бетоб бўлдилар. Касалликлари оғирлашиб, Ҳазрати Ойишанинг хоналарида қолиш учун бошқа аёлларидан рухсат сўрадилар. Ойиша онамиз (розийаллоҳу анҳо) Сарвари Оламнинг (алайҳиссалом) хизматларини аъло даражада бажариб, севги ва вафода ўрнак кўрсатдилар.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Ҳазрати Ойишанинг (розийаллоҳу анҳо) уйларига дафн этишларини васият қилдилар.

Хулафои рошидин даврида Ойиша онамизнинг илмий савиялари ва фазилатлари алоҳида ўринга эга эди. Жуда мураккаб масалалардаги ҳадислар Ҳазрати Ойишадан (розиайллоҳу анҳо) ўрганилди. Машҳур саҳобалар ҳам баъзи қийин мавзуларда у зотга мурожаат қилар, таклиф ва тавсияларидан фойдаланар эдилар.

 

Вафотлари

Ҳазрати Ойиша (розийаллоҳу анҳо) хасталанганларида Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) завжаларидан кўплари дорул бақога риҳлат қилишган эди. Ойиша онамиз ҳам кўп ўтмай бу дунёда энг яқин кишилари бўлган ҳазрати Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қовушдилар ва Мадинадаги Бақиъ қабристонига дафн қилиндилар.

Ҳазрати Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) қабристондан қайтишларида кўзларига ёш олиб, шу унутилмас жумлаларни сўзладилар:

— Аллоҳ, мўминларнинг онаси ҳазрати Ойишани Ўз раҳматига олсин! Иффатли ва

садоқатли бу зот ибратомуз бир ҳаёт кечирдилар.

 

Қаҳрамон мўмина аёллар («Мовароуннаҳр», Тошкент, 2005.
Муаллифлар: Аҳмад Абдулжавод, Муҳаммад Умар Дауқ, Муҳаммад Али Қутб)

[carousel-horizontal-posts-content-slider]