Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / ҲАЗРАТИ МАВЛОНОНИНГ ҚИССАСИ

ҲАЗРАТИ МАВЛОНОНИНГ ҚИССАСИ

Мавлоно Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрда бугунги Афғонистон ҳудудига қарашли бўлган Хуросон ўлкасининг Балх шаҳрида туғилган. Мавлононинг отаси Балх шаҳрининг пешволаридан бўлиб, «Олимлар султони» унвонини олган Ҳусайн Ҳатиби ўғли Баҳовуддин Валаддир. Онаси эса Балх амирининг қизи Мўмина хотундир. Баҳовуддин Валад баъзи саёсий воқеалар ва мўғул истилоси сабабли Балхдан кетишга мажбур бўлган.

1212 ёки 1213 йилда оила аъзолари ва яқинлари билан биргаликда Балхдан кетганлар. «Олимлар султони»нинг илк ўрнашган жойи Нишопур бўлди. Бу шаҳарда машҳур мутасаввиф Фаридиддин Аттор билан учрашди. Мавлоно кичик бўлишига қарамай у ерда Фаридиддин Атторнинг назарига тушди. «Олимлар султони» Нишопурдан Бағдодга ва кейинчалик Куфа йўли орқали Каъбага йўл олди. Ҳаж амалини бажаргандан сўнг, қайтишда Шомга кириб ўтди. Шомдан Малайзия, Эрзинжон, Сивас, Қайсари, Ниғде йўллари орқали Ларендега (Караман) келди.

Караманда амир Мусо қурдирган мадрасада қўним топди. 1222 йилда Караманга келган «Олимлар султони» ва унинг оиласи бу ерда етти йил яшади.

Мавлоно 1225 йилда Шарафиддин Лолонинг қизи Гавҳар хонимга уйланди. Мавлононинг бу никоҳидан султон Валад ва Аловуддин Чалабий исмли икки ўғли бор. Бир неча йиллардан сўнг Гавҳар хонимни йўқотган Мавлоно бир боласи билан бева қолган Карра хонимга уйланди. Мавлононинг иккинчи никоҳидан Музаффариддин, Амир Алим Чалабий номли икки ўғил ва Малика хоним исмли бир қиз дунёга келди.

Ўша пайтларда Онадўлининг катта бир қисми Салжуқийлар давлатининг ҳукмронлиги остида эди. Коня бу давлатнинг пойтахти эди. Коня санъат асарлари билан машҳур, олимлар ва санъаткорлари кўп шаҳар эди. Қисқаси, Салжуқийлар давлати энг порлоқ даврини бошдан кечираётган бўлиб, давлат ҳукмдори «Олимлар султони» Баҳовуддин Валадни Карамандан Коняга таклиф этди ва шу ерда жойлашишини хоҳлади.

Баҳовуддин Валад Султоннинг таклифини қабул этди ва 1228 йил 3 майда Коняга оиласи ва дўстлари билан келди. Султон Аловуддин уларни тантана билан қаршилаб, Олтинапа мадрасасидан яшашлари учун жой ажратди. «Олимлар султони» 1231 йил Пянварда Коняда вафот этди. Муборак жасади Салжуқийлар саройининг Гул боғчасига қўйилди. «Олимлар султони» вафот этгач, шогирдлари ва муридлари Мавлононинг атрофида тўпландилар. Мавлонони отасининг меросхўри қилиб қўйдилар. Дарҳақиқат, Мавлоно буюк бир шоир ва дин олими бўлгач, Ипликчи мадрасасида ваъзлар ўқирди. Ваъзлари уни тинглашга келганлар билан тўлиб тошарди.

Мавлоно 1244 йил 12 ноябрда Шамси Табризий билан учрашади. Бу учрашув тарихда «Икки денгизнинг учрашуви» дея аталди. Бироқ биргаликлари узоққа чўзилмади. Шамс фоний дунёдан узилди.

Мавлоно Шамснинг ўлимидан сўнг узоқ йиллар якка ўзи яшади. Кейинги йилларда Салоҳиддин Заркубий ва Ҳусомиддин Чалабий Шамси Табризийнинг ўрнини тўлдира бошладилар.

Ҳаётини «Хом эдим, пишдим, ёндим» сўзларила хулосалаган Мавлоно 1273 йил 17 декабрда якшанба куни Ҳақнинг раҳматига етишади. Мавлононинг жанозасини унинг васиятига кўра Садриддин Конявий ўқиди. Лекин Садриддин Конявий энг яхши кўрган инсони Мавлонони йўқотганидан ўзини тутиб туролмай жанозада ҳушидан кетади. Шу сабабли Мавлононинг жанозасини қози Сирожиддин ўқийди.

Мавлоно ўлим кунини янгидан туғилган кун сифатида қабул қиларди. У ўлган заҳоти севганига, яъни Аллоҳга етишишини биларди. Шунинг учун Мавлоно ўлим кунини тўй куни ёки келин кечаси маъносида келган сўз «Шаби аруо» деб атарди ва дўстларига ўлими орқасидан «Эй, воҳ» дея йиғламасликларини васият қилганди.

«Ўлганимиздан сўнг мозоримизни ердан ахтарманг! Бизнинг мазоримиз орифлар кўнгилларидадир!» (Мавлоно Жалолиддин Румий)

 

Тошкент вилояти Пискент тумани «Мулла Бўта қози»
жоме масжиди имоматиби Воҳидов Мирсобит

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan