Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Азоннинг ҳукмлари

Азоннинг ҳукмлари

 

الْأَذَانُ سُنَّةٌ لِأَدَاءِ الْمَكْتُوبَاتِ بِالْجَمَاعَةِ . كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَقِيلَ : إنَّهُ وَاجِبٌ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ سُنَّةٌ مُؤَكَّدَةٌ

Азон – фарз намозларини жамоат билан адо этиш учун (жорий қилинган) суннатдир (Фатавои Қозихон). Баъзи уламолар уни вожиб деганлар. Уламоларнинг ичидаги энг тўғриси, у суннати муаккададир (Фатавои Ҳиндия).

وَالْإِقَامَةُ مِثْلُ الْأَذَانِ فِي كَوْنِهِ سُنَّةً لِلْفَرَائِضِ فَقَطْ .

Намозга иқома айтишнинг ҳукми –  фақат фарз намозлар учунгина суннат бўлишида, худди азоннинг ҳукми кабидир…

وَلَيْسَ لِغَيْرِ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ وَالْجُمُعَةِ نَحْوِ السُّنَنِ وَالْوِتْرِ وَالتَّطَوُّعَاتِ وَالتَّرَاوِيحِ وَالْعِيدَيْنِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ كَذَا فِي الْمُحِيطِ وَكَذَا لِلْمَنْذُورَةِ وَصَلَاةِ الْجِنَازَةِ وَالِاسْتِسْقَاءِ وَالضُّحَى وَالْإِفْزَاعِ . هَكَذَا فِي التَّبْيِينِ وَكَذَا لِصَلَاةِ الْكُسُوفِ وَالْخُسُوفِ . كَذَا فِي الْعَيْنِيِّ شَرْحِ الْكَنْزِ .

Беш вақт намоз ва жума намозидан бошқа суннат намозлар, витр, нафл намозлар, таровиҳ, икки ҳайит каби намозлар учун азон ва иқома айтилмайди. Шунингдек, назр қилинган намоз, жаноза, истисқо,чошгоҳ, ой ва қуёш тутилганда ўқиладиган намозларда ҳам азон ва иқома айтилмайди (Фатавои Ҳиндия)

وَلَيْسَ عَلَى النِّسَاءِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ فَإِنْ صَلَّيْنَ بِجَمَاعَةٍ يُصَلِّينَ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَإِنْ صَلَّيْنَ بِهِمَا جَازَتْ صَلَاتُهُنَّ مَعَ الْإِسَاءَةِ .

Аёлларнинг намозида азон ва иқома айтилмайди. Агар улар жамоат бўлиб намоз ўқисалар, азон ва иқомасиз ўқийдилар. Агар азон ва иқома билан ўқисалар исоъат (суннатга хилоф равишда амалга ошириш) билан (бўлса ҳам) жоиздир (Фатавои Ҳиндия).

وَنُدِبَ الْأَذَانُ وَالْإِقَامَةُ لِلْمُسَافِرِ وَالْمُقِيمِ فِي بَيْتِهِ وَلَيْسَ عَلَى الْعَبِيدِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ . كَذَا فِي التَّبْيِينِ

Мусофир ва уйидаги муқим кишига азон ва иқома айтиш тавсия қилинади. Қулларга азон ва иқома айтиш (суннат) эмас (Фатавои Ҳиндия).

تَقْدِيمُ الْأَذَانِ عَلَى الْوَقْتِ فِي غَيْرِ الصُّبْحِ لَا يَجُوزُ اتِّفَاقًا وَكَذَا فِي الصُّبْحِ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى وَإِنْ قُدِّمَ يُعَادُ فِي الْوَقْتِ .

Субҳдан бошқа пайтда азонни вақтидан олдин айтиш жоиз эмас. Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳнинг наздиларида субҳда ҳам вақтидан олдин айтиш жоиз эмас. Агар вақтидан олдин айтилса, вақти киргач, қайтадан айтилади (Фатавои Ҳиндия).

حَضَرَ الْإِمَامُ بَعْدَ إقَامَةِ الْمُؤَذِّنِ بِسَاعَةٍ أَوْ صَلَّى سُنَّةَ الْفَجْرِ بَعْدَهَا لَا يَجِبُ إعَادَتُهَا .

Муаззин иқома айтгач, имом бироз вақтдан кейин кейин келса ёки иқомадан сўнг бомдодни суннатини ўқиса, иқомани қайта айтиш вожиб бўлмайди.

وَأَهْلِيَّةُ الْأَذَانِ تَعْتَمِدُ بِمَعْرِفَةِ الْقِبْلَةِ وَالْعِلْمِ بِمَوَاقِيتِ الصَّلَاةِ .

Азон айтишга ҳақдорлик, қиблани ва намоз вақтларини билиш билан асосланади. (Яъни, азон айтишга энг ҳақли киши, қибла ва намоз вақтини яхши билган кишидир).

كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَ الْمُؤَذِّنُ رَجُلًا عَاقِلًا صَالِحًا تَقِيًّا عَالِمًا بِالسُّنَّةِ . كَذَا فِي النِّهَايَةِ وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَ مَهِيبًا وَيَتَفَقَّدَ أَحْوَالَ النَّاسِ وَيَزْجُرَ الْمُتَخَلِّفِينَ عَنْ الْجَمَاعَاتِ . كَذَا فِي الْقُنْيَةِ وَأَنْ يَكُونَ مُوَاظِبًا عَلَى الْأَذَانِ .

Фатавои Қозихонда: “Муаззин оқил, солиҳ, тақводор ва суннатни яхши билувчи бўлиши лозим”, дейилган.

Ниҳояда: “Муаззин, ҳурмат-эҳтиромга лойиқ инсон  бўлиши, одамларнинг аҳволини кузатиб, уларни доим назорат этиб турувчи бўлиши ва жамоатга ҳозир бўлмайдиган қишиларни огоҳ этиб туриши лозимдир”, дейилади.

Қуняда: “Муаззин азон айтишда саботли бўлиши ва доимий тарзда адо этиб бориши лозимдир”, дейилган.

وَإِنْ أَذَّنَ رَجُلٌ وَأَقَامَ آخَرُ إنْ غَابَ الْأَوَّلُ جَازَ مِنْ غَيْرِ كَرَاهَةٍ وَإِنْ كَانَ حَاضِرًا وَيَلْحَقُهُ الْوَحْشَةُ بِإِقَامَةِ غَيْرِهِ يُكْرَهُ وَإِنْ رَضِيَ بِهِ لَا يُكْرَهُ عِنْدَنَا .

Агар бир киши азон айтиб, бошқаси иқома айтса, азон айтган киши йўқ бўлса, кароҳиятсиз жоиздир. Агар азон айтган киши ҳозир бўлиб, бошқа одамнинг иқома айтиши, уни хафа бўлиши ёки хуш кўрмаслигига сабаб бўлса, макруҳдир. Агар азон айтувчи рози бўлса, бизнинг наздимизда жоиздир.

أَذَانُ الصَّبِيِّ الْعَاقِلِ صَحِيحٌ مِنْ غَيْرِ كَرَاهَةٍ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ وَلَكِنْ أَذَانُ الْبَالِغِ أَفْضَلُ وَأَذَانُ الصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ لَا يَجُوزُ وَيُعَادُ وَكَذَا الْمَجْنُونُ . هَكَذَا فِي النِّهَايَةِ .

Оқил ёш боланинг азони кароҳиятсиз дурустдир (Зоҳирур ривоят). Лекин шундай бўлсада, балоғатга етган кишининг азон айтиши афзалдир. Ҳали ўзини англаб етмаган ёш боланинг азон айтиши дуруст эмас. Азонни қайтадан айтиш лозим бўлади. Шунингдек, мажнуннинг ҳам… (Ниҳоя)

 

وَيُكْرَهُ أَذَانُ السَّكْرَانِ وَيُسْتَحَبُّ إعَادَتُهُ . وَكُرِهَ أَذَانُ الْمَرْأَةِ فَيُعَادُ نَدْبًا . وَيُكْرَهُ أَذَانُ الْفَاسِقِ وَلَا يُعَادُ .

 

Мастнинг азон айтиши макруҳдир. Унинг азонини қайта айтиш мустаҳаб бўлади. Аёлнинг азон айтиши макруҳдир. Кайтадан айтиш тавсия қилинади. Фосиқнинг азон айтиши макруҳдир. Айтса, қайта айтилмайди.

 

وَيُكْرَهُ الْأَذَانُ قَاعِدًا وَإِنْ أَذَّنَ لِنَفْسِهِ قَاعِدًا فَلَا بَأْسَ بِهِ وَالْمُسَافِرُ إذَا أَذَّنَ رَاكِبًا لَا يُكْرَهُ وَيَنْزِلُ لِلْإِقَامَةِ .

Азонни ўтирган ҳолда айтишни ҳукми макруҳдир. Агар ўзи учун айтса зарари йўқ.

Мусофир уловга мингашган ҳолда азон айтса, макруҳ бўлмайди. Иқома айтиш учун уловидан тушади.

 

وَيُكْرَهُ أَدَاءُ الْمَكْتُوبَةِ بِالْجَمَاعَةِ فِي الْمَسْجِدِ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَإِقَامَةٍ . وَيُكْرَهُ لِلْمُسَافِرِ تَرْكُهُمَا وَإِنْ كَانَ وَحْدَهُ .

Масжидда жамоат билан фарз намозни азон ва иқомасиз адо этиш макруҳдир. Мусофир гарчи ёлғиз ўзи бўлса ҳам, азон ва иқомани тарк қилиши макруҳдир.

مَسْجِدٌ لَيْسَ لَهُ مُؤَذِّنٌ وَإِمَامٌ مَعْلُومٌ يُصَلِّي فِيهِ النَّاسُ فَوْجًا فَوْجًا بِجَمَاعَةٍ فَالْأَفْضَلُ أَنْ يُصَلِّيَ كُلُّ فَرِيقٍ بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ عَلَى حِدَةٍ .

Одамлар гуруҳ-гуруҳ ҳолда жамоат бўлиб намоз ўқийдиган муаззини ва маълум (таъйин этилган) имоми бўлмаган масжидда одамлар ҳар бир гуруҳ алоҳида азон ва иқома айтишлари афзалдир (Фатавои Қозихон).

 

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
Авазхўжа Бахромов фатво китоблари асосида тайёрлади