Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ғазодаги ёқилғи тақчиллиги янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётига хавф солмоқда

Ғазодаги ёқилғи тақчиллиги янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётига хавф солмоқда

Шифохона бўлимида 50 га яқин мустақил нафас ололмайдиган янги туғилган чақалоқлар бор.

Электр энергияси, эндиликда эса ёқилғи тақчиллиги Ғазо секторининг энг йирик касалхоналаридан бири Аш – Шифонинг реанимация бўлимида сунъий мосламаларда ётган ўнлаб чақалоқларнинг ҳаётини хавф остига қўйди.

Ҳозирда бўлимда ўпкага сунъий нафас бериш жиҳозларига 50 га яқин бола уланган. Бўлимнинг фаолиятини электр энергиясидаги доимий узилишлар сабабли касалхонанинг ташқарисида жойлашган, бутун бир заводни эслатувчи генераторлар таъминлаб беради.

Касалхона маъмурияти ёқилғи захираси тугаб қолса, аҳвол қандай бўлишидан ташвишда.

“Агар бўлимга электр энергияси етказиб бериш узилиб қолса, янги туғилганлар – уларнинг кўп қисми муддатидан илгари туғилган, шунинг учун сунъий жиҳозсиз нафас ололмайди, бир неча дақиқада ҳалок бўлади”, – дейди Аш – Шифо касалхонаси реанимация бўлими директори доктор Аълам Абу Хамида.

Тошкент вилояти ахборот хизмати