Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҲАЖГА ВЕЛОСИПЕДДА ЙЎЛ ОЛГАН ЛОНДОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР МАДИНАГА ЕТИБ БОРИШДИ

ҲАЖГА ВЕЛОСИПЕДДА ЙЎЛ ОЛГАН ЛОНДОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР МАДИНАГА ЕТИБ БОРИШДИ

Лондондан Маккага қараб велосипедда йўлга чиққан 9 нафар британиялик зиёратчилар 6 ҳафталик саёҳатдан кейин Мадинага етиб боришди. Улар Швейцария, Франция, Италия, Греция ва Миср орқали 3000 кмлик йўлни босиб ўтишди. Улар бу саёҳатлари давомида Суриялик қочоқлар учун бир миллион фунт йиғишни мақсад қилишганди. Шунингдек, улар Европаликларга исломнинг тинчлик дини эканлигини етказишмоқчи эди. Узоқ давом этган йўлдан кейин Лондонлик мусулмонлар ҳаж амалларини бажаришга тайёргарлик кўришмоқда.