Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / ҲАЖГА ОИД ЭСЛАТМАЛАР ВА ҲАЖ ТАРИХИ

ҲАЖГА ОИД ЭСЛАТМАЛАР ВА ҲАЖ ТАРИХИ

Зиёратчиларимиз Маккаи Мукаррамада ўз ибодатларини амалга оширар эканлар, бу ерда зиёратчиларимизга Макка шаҳри тарихи, ҳаж амали тарихи, унинг одоблари ва фазилатлари, ҳаж ибодатини адо этиш тартиби билан боғлиқ муҳим маълумотлар кундалик тарзда бериб борилмоқда. Бугун ҳам зиёратчиларимиз учун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулло Турматов томонидан ана шундай суҳбат ўтказилди. Ушбу суҳбат Макка шаҳрининг барпо бўлиш тарихи ва унинг ривожланиши, ҳаж амалининг тарихи ва унинг сирлари мавзусида бўлиб отди. Суҳбат давомида, Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаёти, Исмоил алайҳиссаломнинг дунёга келишлари ва болалик даврлари, қурбонлик қилиш тарихи бевосита Исмоил алайҳиссалом билан боғлиқ эканлиги, Сора онамиз ва Ҳожар онамиз ҳақларида ҳамда Каъбанинг қурилиши, зам замнинг мўъжизавий жиҳатлари борасидаги маълумотлар бериб ўтилди. Кўплаб муҳим тарихий маълумотларга эга бўлган юртдошларимиз ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Манба: ziyo.uz