Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳаж-2019 Тошкент вилояти зиёратчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳаж-2019 Тошкент вилояти зиёратчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун 2019 йилнинг 22 июль куни Тошкент вилояти Маънавият марказида Ҳаж-2019 зиёратчилари учун йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Акром Қўчқоровлар бўлғуси ҳожиларни мана шундай имконият насиб қилганлиги билан муборакбод этдилар ва Ҳаж қилиш тартиби, сабр ва ният, Ҳаж фазилатлари, Ҳажжи мабрур ҳақида тушунтириш ва кўрсатмалар бердилар.


Дуолар ижобат бўладиган макон ва замонда хайрли дуолар қилишнинг фазилати ҳақида тўхталдилар. Шунингдек, ҳожининг Ҳаж зиёратини амалга ошириб келгандан кейинги одоби, эл ташвиши билан яшаши, халқпарвар, юртпарвар бўлиши, ўз хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.


Йиғилишда ҳар бир гуруҳга бош бўладиган элликбошилар таништирилди. Амалларни бажаришда ҳар бир киши масъул эканлиги, тартиб, интизомга риоя қилишда элликбошиларга кўмакдош бўлиш лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш сўнгида ҳожиларимизга Ҳажжи мабрур даражотлари насиб этишини сўраб дуолар қилинди.