Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар /  ҲАЖ – 2017 МАВСУМИ ЯКУНЛАРИ

 ҲАЖ – 2017 МАВСУМИ ЯКУНЛАРИ

Бу йили 2 352 122 нафар мусулмонлар ҳаж амалини адо этдилар, деб хабар беради Саудия Арабистони Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 1,75 миллиони бошқа мамлакат фуқаролари. 1 миллиондан ортиқ зиёратчилар Осиё, 400 мингга яқини Форс кўрфазидаги Араб мамлакатлари ҳамкорлиги кенгашига кирмайдиган давлатлардан келган мусулмонлардир. Форс кўрфазидаги Араб мамлакатлари ҳамкорлиги кенгашига аъзо давлатлардан 33 минга яқин киши ҳажга ташриф буюрган. Зиёратчиларнинг 220 мингга яқини Африка, 100 мингтаси Европа мамлакатларидан, 25 минг нафари АҚШ ва Австралиядан келганлиги қайд этилган.

Икки йилдан бери ҳожилар индивидуал электрон идентификацион билагузуклар билан таъминланмоқда, бу зиёратни ташкиллаштиришда анча қулайлик яратмоқда. Бу йил билагузук билан бирга зиёратчиларнинг мобил алоқа воситаларига мунтазам равишда янги маълумотлар тақдим этиб турилди.

  • 51700 нафар ҳукумат ташкилоти ходимлари куну – тун фаолият олиб боришди.
  • 14000 та хизматчилар зиёратгоҳ ва чодирдан ташкил топган шаҳарчада йўл ҳаракатини тартибга солиб турдилар.
  • 6300 киши зиёратчиларни ибодат жойларида Замзам суви билан таъминлади.
  • 4480 нафар ходимлар зиёратчиларга маҳаллий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланди.
  • 4470 та Паспорт хизмати вакиллари мамлакатга кириш жойларининг ишлашини таъминлади.
  • 3706 нафар ёрдамчилар кенг доирадаги хизматларни кўрсатишди, мисол учун, адашганларга йўл кўрсатиш.
  • 2935 нафар бошқа мамлакатлардан келган турли миллатга оид бўлган кўнгиллилар зиёратчиларга ёрдам бериш учун ташриф буюришди.
  • 2280 та фуқаролик мудофааси ходимлари хавфсизлик чораларини кўришди.
  • 1650 нафар журналистлар воқеаларни ёритиб боришди, улардан 104 таси теле ва 19 таси радио каналлардир.
  • 1500 та техник мутахассислар техник ёрдамни амалга оширди.
  • 1307 нафар Миллий сув компанияси (National Water Company) ходимлари сув таъминоти билан шуғулланишди.
  • 15 та тиббий марказлар ўзларининг 30 мингта юқори малакали ходимлари ёрдамида зиёратчиларга кеча – кундуз тиббий хизмат кўрсатдилар.

Маълумотларга кўра, ҳаж давомида 2,6 мингта жарроҳлик муолажалари ўтказилди, шу жумладан юракда ҳам. 60 мингга яқин зиёратчилар тиббий хизматдан фойдаландилар.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги ҳаж мавсуми ҳеч қандай фавқулодда ҳодисаларсиз ўтди. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги ҳаж мавсумида бўлган ўта тиқилинчлар сабабли 700 нафар инсон вафот этган, 800 тадан ортиғи турли кўринишдаги жароҳатлар олган эди.