Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши уруш эълон қилинди

Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши уруш эълон қилинди

Африкада аёл ҳуқуқларидан ташвишланишмоқда. Жанубий Африка Республикасидаги бир гуруҳ ёшлар The Young Men Movement (Ёш эркаклар ҳаракати) нотижорат ташкилотига асос солишди. Унинг мақсади аёлларни таҳқирлаш ва уларга нисбатан зўровонлик ишлатилишига қарши курашишдан иборат.

CNNнинг ёзишича, ташкилот фаоллари мактаблар, жамоат боғлари ва диний муассасаларда аёллар учун хавфсиз муҳитни яратиш зарурати ҳақида очиқ мунозаралар, суҳбатлар ташкил этади.

Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, аёллар жонига қасд қилиш 100 минг аёлга 2,4 тани ташкил қилган. ЖАРда бу кўрсаткич бир неча баробар кўп – 100 минг аёлга 9,6 та.

Ташкилот фаолларининг таъкидлашича, уларнинг асосий мақсади – эркакларга аёлларни ҳурмат қилишга ўргатиш. Чунки ҳозирги кунда Африкада “ҳақиқий эркак” тушунчасини қаҳри қаттиқлик ва агрессивлик тушунчаларидан айро тасаввур қилмай қолишган.