Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ

АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ

БААда қориялар ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда турли мамлакатлардан 64 нафар муслималар иштирок этишади. Мусобақа 2017 йилнинг 12 – 24 ноябрь кунлари шайх Фотима бинт Муборак номли Муқаддас Қуръон халқаро мусобақасининг иккинчи қисми вақтида ўтказилиши режалаштирилган, дея хабар беради Khaleej Times.

Мусобақа вице – президент ва бош вазир, шунингдек, Дубай ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум кўмагида ўтказилади. У Дубайдаги Муқаддас Қуръон халқаро мукофоти таъсисчисидир (Dubai International Holy Quran Award).

Ташкилотчилар 140 мамлакатга таклифнома юборишганди, шундан 64 нафаридан иштирок этиш бўйича жавоб олинди.