Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Аёллар, ҳомилангизга зиён етказманг!

Аёллар, ҳомилангизга зиён етказманг!

Ҳомиладор аёлнинг қош териши туғилажак боланинг марказий асаб тизимига ниҳоятда катта зиён етказар экан. Қайд этилишича, инсоннинг қош ва кўз ораси асаб толалари энг кўп жойлашган “ҳудуд”дир. Қошнинг ҳар бир туки юлинганда, она асаб тизими орқали эндигина ривожланаётган ҳомиланинг бош миясида биттадан асаб томири узилишини замонавий тиббиёт олимлари аниқлашибди. Аёл ҳомиладорлик даврида ҳар қанақанги хавотирли ҳолатдан ўзини асрайди. Бироқ нафақат қошини, балки юзидаги тукларини ҳам тердирар экан, эндигина дунё юзини кўришга тайёргарлик кўраётган болаларга зиён етказаётганини, кўплаб чақалоқлар мия қон босими хасталиги билан туғилаётганини ўйлаб кўрмайди. Ҳолбуки, юлиб олинган тукларнинг ўрни очилиб, илдизлари жароҳатланади. Очиқ жароҳатга эса, ўз ўзидан микроб тушади.

Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда Расулулоҳ соллаллоҳу алайғи васаллам мўйчиноқ ила теривучи аёлларни ва мўйчиноқ билан тердирувчи аёлларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатлаганлар. Ҳозирги замон  аёллари қил, деган ишни қилмайдиган, қилма деган ишни қиладиган одат чиқаришди. Олишга буюрилган бўлса-да, тирноқ ўстиришади. Илмда аниқланишича, тирноқлар орасидаги бир мисқол кирда минглаб микроб мавжуд бўлар экан. Ҳолбуки, аёл овқат тайёрлайди, дастурхон ёзади, нон ёпади ва ҳоказо. Тирноқ эса ҳалиги аҳволда…

Агар тирноқ ўстириб юрилса, киши тез совқотадиган бўлиб қолар экан. Эҳтимол айнан шу сабаб одамнинг совуқлиги ошиб кетар. Балки вужудимиздаги ўлик ҳужайралар, яъни совуқлик тирноқ орқали чиқиб кетар, қачондир тиббиёт буни ҳам исбот этар балки. Ҳар ҳолда, Аллоҳ ва унинг Расули бандаларини бежизга бир нарсага буюриб, бир нарсадан қайтармаган-ку!

Бекобод тумани “Улуғбек” жоме масжиди имом-хатиби Х.Холбоев