Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Автотураргоҳ хизматчиси кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун мактаб қурди

Автотураргоҳ хизматчиси кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун мактаб қурди

Индонезиялик 42 яшар Унданг Суряманнинг мактабга бориб, таълим олишга имкони бўлмаган. Шунинг учун ночор оиладан бўлган болаларнинг орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам беришга қарор қилди, хабар беради Channel News Asia.

Оиласининг таъминотига зиён бўлса ҳам, ишлаб топган пулларини камбағал туманда мактаб қуриш учун сарфлади. Ушбу мактабда китоблар ва ўқитувчиларнинг маошлари хайр-эҳсон, инсонларнинг саховати эвазига берилмоқда. Шу сабабли баъзида мактаб ишчиларига ойлик етмай қолади.

Эрталаблари мактабгача ёшдаги болалар таълим олишади. Кундузги ва кечки машғулотлар мактаб ўқувчиларига мўлжалланган. У ерда 200 га яқин ночор оилаларнинг фарзандлари билим олишмоқда. Мактабда асосий эътибор диний таълимга қаратилган.

Унданг уни бу ишида қўллаб – қувватловчи турмуш ўртоғи Яни Новитасари билан мактабни молиялаштириш йўлини топишни ва бошланғич таълим фаолияти учун лицензия олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Унданг Суряман мажбур бўлганлиги сабабли ўқишни ташлаб, ишга жойлашган. Қандай бўлса ҳам билим олиш мақсадида ўқитувчилар ва талабаларнинг машиналари турадиган автотураргоҳ хизматчиси бўлиб ишга кирган. Шу тарзда у жуда кўплаб мураббийлар ва талабалар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлган. У 23 йилдан бери Пажажаран университети автотураргоҳида меҳнат қилади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]