Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳаворий(апостол) бутун жамоати билан бирга Исломни қабул қилди

Ҳаворий(апостол) бутун жамоати билан бирга Исломни қабул қилди

Нигериядаги маҳаллий черков асосчиларидан бири бутун жамоати билан Исломни қабул қилди. “Оқ либослилар черкови” асосчиси, 64 ёшли апостол Жоэл Жайепе ва унинг ибодатхонасига келувчилар Ойо штатидаги масжидда ўтказилган тантанали тадбир давомида Исломни қабул қилди, хабар беради Daily Trustга таянган ҳолда IslamNews.

Руҳоний бошчилигидаги Исломни янги қабул қилганлар дастлаб таҳорат олишди, кейин эса Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг пайғамбари ва элчиси эканлигини айтиб, имон келтиришди.

Янги мусулмон бўлганлардан бири – мактаб ўқитувчиси Сандей Одугбемининг сўзларига кўра, у ва унинг дўстлари Қуръони Каримдаги мукаммал далиллар сабаб Исломни қабул қилишга қарор қабул қилдилар. Ушбу далиллар уларда Ислом ҳақ дин эканлигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмади.

Мусулмонларнинг раҳнамоси Латиф Афолаби масжид жамоасини янги биродарларини қучоқ очиб кутиб олишга ва уларга Ислом дини асосларини ўрганишларига ёрдам беришга чақирди.