Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қатарликларга қарши тараф билан муомалада Ислом билан қуролланиш тавсия этилди

Қатарликларга қарши тараф билан муомалада Ислом билан қуролланиш тавсия этилди

Қатар ҳукумати ўз аҳолисини минтақадаги бошқа давлатларнинг фуқаролари билан ижтимоий тармоқларда жанжаллашмасликка ва ўзаро ҳақорат қилувчи сўзлардан фойдаланмасликка чақирди, дея хабар беради РИА Новости.

Қатар ҳукумати ўз мурожаатида маҳаллий аҳоли мусулмон муомала маданиятидан чеккага чиқмаслиги, ўзаро ҳақоратларга шўнғимаслиги, шунингдек, қўшни мамлакатларнинг раҳбарлари ҳақида кескин ва камситувчи сўзларни қўлламаслиги лозимлигини таъкидлади.

Қатар Вазирлар кенгаши вакилининг агентликка берган изоҳига кўра, ҳукумат бундай мурожаатнома билан чиқишга мажбур бўлди, чунки Қатар ва қўшни давлатлар ўртасидаги инқироз ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида ўзаро ҳақоратомуз муносабатларнинг авж олиб кетишига сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июнида Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги, Миср ва Бахрайн Қатарни террористик гуруҳларни молиялаштириш ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишига аралашишда айблаб, дипломатик алоқаларни узган, ҳар қандай муомалани тўхтатган эди. Ўз навбатида, Қатар бу айбловларни тамомила инкор этиб келмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan