Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қатар Яманга 20 миллион доллар ёрдам ажратди

Қатар Яманга 20 миллион доллар ёрдам ажратди

Яманда фуқаролик уруши ҳануз давом этмоқда. Қатар ривожлантириш фонди “биродар халқнинг азиятини енгиллаштириш” мақсадида Яманга 20 миллион доллар ажратганини эълон қилди. БМТ томонидан Швейцария ва Швеция ҳукуматлари билан ҳамкорликда Женевада ташкил этилган учрашувда Фонд директори Халифа бин Жассам Ал-Куварининг таъкидлашича, Яманга ёрдам 2018 йилда Ямандаги фавқулодда вазиятни ўнглашга доир ташкилотлараро ҳамкорликдаги режага асосан амалга оширилмоқда.

“Бу инқироз нафақат Яқин Шарқ, балки бутун дунёнинг фожиасидир”, – деди, хусусан, у.

БМТ, умуман олганда, кўмакчи мамлакатлардан Яманга 2,96 миллиард доллар ёрдам кўрсатишларини сўрамоқда. Ушбу маблағлар асосан озиқ-овқат етиштириш, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти, санитария соҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда 22 миллион Яман аҳолиси ўткир ижтимоий кўмакка муҳтож, улардан 8,5 миллиони очарчиликдан азият чекмоқда.