Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қатар Ироқни қайта тиклашга 1 миллиард доллар ажратади

Қатар Ироқни қайта тиклашга 1 миллиард доллар ажратади

Ироқ бутунлай вайроналар остида қолди. Қатар Ироқ инфратузилмасини қайта тиклаш учун 1 миллиард доллар инвестиция киритишга тайёр.

Бу ҳақда Қатар амири Тамим бин Хамад ал-Таний Ироқ президенти Бархам Салоҳ билан бўлган музокараларда маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу кунларда Ироқ раҳбари иш ташрифи билан Қатарда. Қатар ТИВнинг берган маълумотига кўра, музокаралар давомида ироқ ва қатар тарафлари мумкин бўлган ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида муҳокамалар олиб бормоқдалар. Асосий эътибор иқтисодий, савдо-сотиқ, инвестиция соҳалари, шунингдек, инфраструктура лойиҳалари ва туризмга қаратилган.

Ҳозиргача иқтисодиёт ва савдо муносабатларини ривожлантириш мақсадида, Қатардаги Хамад ва Ироқдаги Умм-Қаср портлари ўртасида тўғридан-тўғри кема қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan