Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қатар Ғазо секторига ёрдам учун 5 миллион доллар ажратади

Қатар Ғазо секторига ёрдам учун 5 миллион доллар ажратади

Қатар Ғазо секторидаги 50 минг оила учун 5 миллион доллар миқдорида моддий ёрдам пули ажратади. Қатарнинг Ғазо секторини қайта қуриш бўйича қўмитаси раиси Исмоил ал-Имади шу кунларда 5 миллион доллардан иборат маблағ оилалар ўртасида тақсимланиши ҳақида ёзма кўрсатма берди.

Ал-Имадининг таъкидлашича, ёрдам бериладиган оилалар Ижтимоий ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда, баъзи мезонларга эътибор берилган ҳолда аниқланди. Минтақадаги гуманитар ҳолат ёмонлашганлиги бундай қадамни босишга туртки бўлганлигини қўшимча қилади у.

Ал-Имади халқаро ҳамжамиятни, хусусан, халқаро ташкилотларни Ғазо сектори аҳолисининг муаммоларини ҳал қилишга доир чораларни кўришга чақирди. Бинобарин, минтақа иқтисодининг барча жабҳалари хавфли инқирозни бошдан кечирмоқда.

Электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Қатар томонидан дастлабки ёқилғи карвони жўнатилди.

2006 йилдан бери Исроил қамалини бошдан кечираётган Ғазо сектори электр таъминоти билан боғлиқ жиддий танқисликни ҳис этиб келади. Чироқ кунига 18-20 соатга ўчирилади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan