Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор ташриф буюрди. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришнинг айни палласи.
Маълумки, бугун юртимизда умумхалқ ҳашари эълон қилинди. Ерга меҳрли, озодаликни севувчи, гулу чечакларга ошуфта қалб эгаси борки ушбу тадбирда фаол иштирок этмоқда.

Тошкент вилояти диний соҳа ҳодимлари ҳам ушбу ҳашарда иштиёқ ва жонбозлик билан иштирок этмоқдалар.
Вилоятдаги барча масжид ва уларга бириктирилган ҳудудларда, қабристонларда тозалаш, кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва гул кўчатларини экиш ишлари жадал давом этмоқда.

Шу вақтга қадар жами вилоят бўйича 5580 киши ва 139 та техника ҳашарга жалб қилиниб, 1216 та қабристонда тозалаш ишлари амалга оширилди, 3307 та дарахт оқланди, 1359 та кўчат ва 8338 та гул кўчатлари ўтқазилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan