Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳаром маҳсулот истеъмолини тарк этиш саратоннинг олдини олади

Ҳаром маҳсулот истеъмолини тарк этиш саратоннинг олдини олади

Бир қатор Америкалик олимларнинг аниқлашича, алкогол маҳсулотларини истеъмол қилмаслик турли хил саратон касалликларининг вужудга келиш хавфини камайтиради, шу жумладан, аёллардаги кўкрак саратонини ҳам. Бундай маълумотлар Америка клиник онкология жамиятининг (ASCO) баёнотида келтирилади, дея хабар беради “Лента.ру”.

Тиббиёт ходимлари томонидан 12 миллион аёллар иштирокида 119 та тадқиқот ўтказилди ва шундай хулосага келинди. Шунингдек, улар томонидан 250 мингдан зиёд кўкрак саратони билан боғлиқ ҳодисалар ўрганиб чиқилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бир кунда атиги 1 стакан вино ёки пиво ичган инсон, ўсимта ривожланишига имкон яратиб берар экан. Чекиш ва кам ҳаракат ҳаёт тарзи ҳам ана шундай оқибатларга олиб келиши мумкин экан.

Аллоҳ таоло ҳаром қилган ва буюрган нарсаларида қанчалар ҳикмат яширин…