Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / АРМИЯГА ШТАТ БЎЙИЧА ИМОМЛАР ЖАЛБ ЭТИЛАДИ

АРМИЯГА ШТАТ БЎЙИЧА ИМОМЛАР ЖАЛБ ЭТИЛАДИ

Швейцария оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳарбий қўмондонлик Швейцария қўшинлари штатига имом – мураббийлар лавозимини киритмоқчи. Қўмондонликнинг бундай қадам босишига ҳарбий хизматчи мусулмонлар сонининг тобора ортиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда. Швейцария мусулмон жамиятларининг фикрига кўра, Европа мамлакатларидаги ҳарбий тузилмаларда имомларнинг йўқлиги, мусулмонлар ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Армия сафларида насроний мураббийларнинг мавжудлиги бундай таклифнинг юзага келишига замин яратди.