Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди

Қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди

Турмушнинг барча жабҳаларида инсонларни ўзаро тинч ва аҳилликда ҳаёт кечиришларини таъминловчи таълимот ва қонунларини Аллоҳ таоло энг сўнгги юборган самовий дини бўлмиш покиза ислом орқали инсониятга тақдим этди. Бу таълимотлар ўзлаштирилса ва бу қонунлар ҳаётга татбиқ этилса, ҳар бир инсоннинг шахсий ҳаётида бўлсин ёки жамият ҳаётида бўлсин ҳеч қанақа муаммога ўрин қолдирмаслигини, бунинг акси бўлган тақдирда эса боши берк кўчага кириб қолиш ҳолларини кундалик ҳаётда кўп бор гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ҳар бир инсон кишилар жамиятидан айрилиб, ўзи якка яшай олмайди. Демак, инсон бошқа одамлар билан тўғри муносабат ўрнатиш, улар билан ҳисоблашиш билангина ўзаро аҳил ва тотув яшашга эришади. Ислом дини бу муносабатларни ҳар бирини ҳикмат билан ўз ўрнига қўяди. Жумладан, жамият саодати, қонуний тартиб ва низом мустаҳкамланишида асосий омил бўлган қариндошлик алоқаларини, ришталарини маҳкам боғлашни, яъни силаи раҳмни ибодат даражасига кўтаради ва ота онага яхшилик қилиш билан тенг қўяди.
Бу мақолани ёзишга мени ундаган воқеа ҳам айни шу таълимотлардан бехабарлик сабаблими ёки билса ҳам бепарволикданми силаи раҳмни узган оила қисмати бўлди.
Ёшлари олтмиш атрофида бўлган опа-ука юз кўрмас бўлиб кетди. Аслида опа-ука бир-бири билан сен-менга борган эмас. Уларни шу балога гирифтор қилган уларнинг фарзандлари орасидаги жанжал. Одатда кичиклар орасидаги низони катталар бартараф қиларди. Бу оилада эса акси бўлди. Кичиклар катталарни ўз томонларига оғдирдилар. Натижада бу жанжалга ҳеч қанақа алоқаси йўқ опани ўз туғишган жигари, жондай азиз укаси билан барча алоқаларни узишга, кечирим сўраб келса ҳам укаси билан ярашмасликка  кўндирдилар. Бу воқеага қавми-қариндошлари томошабин бўлгани йўқ. Улар опа укани яраштириш, ўрталаридаги муқаддас риштани яна боғлаш учун ҳамма чораларни қўлладилар. Лекин ижобий натижага эришмадилар. Уларга насиҳат қилганларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Бу каби воқеалар минг афсуски жамиятимизда тез -тез кузатилмоқда. Ака-ука, опа-сингил, қавму- қариндош ўртасида келишмовчилик  бўлиб туриши табиъий. Муқаддас Ислом динида  аразлашиш уч кундан ўтиб кетмаслиги бекорга таъкидланмаган. Агар зудлик билан уларнинг ораси ислоҳ қилинса ортиқча гап-сўз кўпаймайди. Эшитганлар ҳам буни тўғри қабул қилади. Аммо бир неча йиллаб улар ўртасини яраштириб бўлмаса, ошиқча деди-дедилар кўпаяди. Шу орада баъзи шайтоннусха одамлар оловга ёғ сепиб “кечирим сўраб паст кетасизми” ёки “улар сизнинг кечиришингизга лойиқ эмас” каби “маслаҳат”лар беради. Муддат чўзилган сари ўрталаридаги жарлик ҳам тобора катталашиб, меҳр нафратга айланиб бораверади. Ҳатто шу даражага келиб қоладики бир-бирларини бошига тушган мусибатдан хурсанд, акси бўлса хафа бўладилар. Бу ҳолатни ўзи энг катта мусибат эмасми? 
Пайғамбаримиз Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:Силаираҳмқилмоқдегандаўзқариндошларикўрсатганмеҳроқибатиниқабулқилганкишинитушунмаймиз. Силаираҳмқилмоқдебқаршитарафқариндошликалоқалариниузгандабунгажавобанэскиалоқаларнидавомэттирганкишиниайтамиз”. дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Силаи раҳм қилиш қай даражадаги амал эканлигини унга берилажак мукофотнинг салмоғидан ҳам билса бўлади.
Абу Аюб Ал-ансорий айтадилар: Сафарларининг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир аъробий йўлиқиб: Эй Аллоҳнинг элчиси! Менижаннатгаяқинлаштирадиганвадўзахданузоқлаштирадиганнарсатўғрисидахабарберинг”деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга:“АллоҳгагинаибодатқиласанваУнгаибодатдаҳечнарсанишерикқилмайсан, намозўқийсан, закотберасан, силаираҳмқиласан”, дедилар. Яъни, манашуларсенижаннатгакиришинггавадўзахданомонқолишинггасабаббўладиганамаллардир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Кимризқикенгваумриузунбўлишиниистасасилаираҳмқилсин”, дедилар. (Имом Бухорий  ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Кимдаучхислатбўлса, АллоҳқиёматдаунингсаволжавобиниосонлаштирадивауниЎзраҳматибиланжаннатгакиритади”, дедилар. Саҳобалар:“ЭйАллоҳнинграсули! Буучнарсанима? дебсўрадилар”.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Сенимаҳрумқилгангасенилтифоткўрсатасан. Сенбиланқариндошликриштасиниузганларгасилаираҳмқиласан. Сенгазулмқилганларникечирасан. Агарманашуларниқилсанг, Аллоҳсенижаннатгакиритар”, дедилар. (Баззор, Табароний ва Ҳокимлар ривоят қилганлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Яхшиликвасилаираҳмнимустаҳкамлашқиёматкунидаҳисобкитобниенгиллатадиганамаллардир” дедиларда ушбу оятни тиловат қилдилар:    “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” . (Раъд сураси 21-оят)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:Мискингаберилган садақага битта савоб. Агар садақа қариндошга берилса иккита савоб. Ҳам силаи раҳмнинг ҳам садақанинг савоби бўлади” – дедилар.

 Аксинча қариндошлик ришталарини узиш энг катта гуноҳлардан ва ёмон ишлардан бўлиб, бемеҳрлик, тошбағирлик ва ҳиссиётсизлик деб баҳоланади. Ўз яқинларига яхшилик қилмайдиган, қалби ўз туғишганларига нисбатан тошбағир бўлган кимсалар бегоналарга қандай муносабатда бўлишини тасаввур қилаверинг. Бундай кимсалардан яхшилик, раҳм-шафқат кутмаса ҳам бўлади. Силаи раҳмни узиш энг оғир жиноятлардан эканини унга берилажак жазонинг оғирлигидан ҳам билса бўлади.
Аллоҳ таоло шундай дейди: “Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта . Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) “кар”, кўзларини “кўр” қилиб қўйгандир (Муҳаммад сураси, 21-22- оятлар).
           Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Силаи раҳм қилмаган, яъни қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир”, – дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти) 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Кимқариндошликалоқалариниузганбўлсаёкигуноҳишниқилишгақасамичганбўлса, буишларинингбалосинишудунёдакўрмасданўтмайди. (яъниалбатта шу дунёнинг ўзидаёқжазосиниолади),дедилар (Имом Байҳақий ўзининг “Саҳиҳ”ларида келтирганлар).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:Ҳар пайшанба жумъа кечасида одамларнинг қилган амаллари тўғрисида Аллоҳга хабар берилади. Шунда силаи раҳмни узганларнинг яхши амаллари Аллоҳ томонидан қабул этилмайдидеганларини эшитдим (Имом  Аҳмад ривояти).
Юқоридаги воқеани бежиз келтирмадик. Чунки бугунги кунда силаи раҳмни узиб, бундан заррача афсусланмай бемалол ичимизда юрган одамларни кўраяпмиз. Бу ҳол ҳаммани хушёрликка чақирмоғи лозим. Зеро, Абдуллоҳ ибн Абу Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ОраларидақариндошликалоқасиниузувчисиборқавмгаАллоҳнинграҳматитушмайди!” – деганлар.
Табароний қайд этади:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозидан кейин бир жамоат ичида ўтирарди. У киши: “Ҳудо ҳаққи, қон-қариндошлик алоқаларини узганлар бор бўлса, орамиздан туриб кетсин! Биз Роббимизга дуо қилмоқчимиз. Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар бор бўлган жойда осмон эшиклари ёпиқ бўлади, дуолар қабул бўлмайди”. Демак бу гуноҳни содир этганларнинг касри  бошқаларга ҳам урар экан.
Бу каби инсонларга чин дилдан ачинганимиздан, уларни оят ва ҳадисларда огоҳлантирилган кулфатларга мубтало бўлмасликларини ҳамда бир-бирларини авф этиб, қариндошлик ришталарини қайта боғлашларини хоҳлаганимиздан шу масалани кўтардик. Чунки жамиятни бир бинога, ундаги оилаларни уни ташкил этиб турган ғиштларга ўхшатишади. Жамиятимиз биноси мустаҳкам бўлиши ҳар бир оилани мустаҳкам бўлишидан ташқари бошқа оилалар билан ўзаро тотув, аҳил ва иноқ бўлишини талаб қилади. Бу талаб қўни-қўшнилик, қавму- қариндошлик ришталарини маҳкам тутиш билангина бажарилади. 

Тошкент вилояти Бекобод тумани
 бош имоми хатиби Рисбоев Анвар