Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳарбий мухбир оёқсиз жасур фаластинлик сабаб машҳурликка эришди

Ҳарбий мухбир оёқсиз жасур фаластинлик сабаб машҳурликка эришди

Ғазо секторидаги “Буюк қайтиш юриши” иштирокчисининг фотосурати Францияда ўтказилган Bayeux Calvados-Normandy Award – ҳарбий мухбирлар ўртасидаги нуфузли танловнинг бош мукофотини қўлга киритди.

Тарихга айланган суратда оёқлари кесилган ногиронлар аравачасидаги фаластинлик тасвирланган. Жасур киши қамалдаги фаластинликлар ва намойишчиларга ўқ узаётган Исроил қўшинларига қарата тош отаяпти. “Ғазо чегарасидаги тўқнашув” сурати муаллифи 38 ёшли Франс-Пресс (AFP) агентлигидан Махмуд Хамсдир. Кадр шу йилнинг 11 майида фотомухбир томонидан олинган эди. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Хамс бу суратни олиш учун ҳаётини хавф остига қўйди. Суратга берилган изоҳда шундай дейилади: “Фаластинлик Сабер ал-Ашкар, 29 ёшда, Ғазо чегарасидаги тўқнашувларда исроиллик ҳарбийларга қарата тош улоқтирмоқда. 2018 йил 11 майдаги бу норозилик намойишлари орқали фаластинликлар ўзларининг тарихий ватанларига қайтишга бўлган ҳуқуқлари таъминланишини талаб қилишмоқда”.

“Буюк қайтиш юриши” номли норозилик ҳаракатлари Ғазода 30 мартдан бери давом этиб келмоқда. Исроил аскарлари томонидан ушбу ҳаракатлар бостирилиб келинмоқда. Бу вақт мобайнида 200дан ортиқ Фаластин аҳолиси ҳалок бўлди, шундан 30 дан зиёдроғи болалардир. Яна 20 мингга яқин кишилар жароҳат олди.