Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Араб дунёсидаги парчаланиш террористларга қўл келмоқда

Араб дунёсидаги парчаланиш террористларга қўл келмоқда

Араб дунёси давлатлари орасидаги парчаланиш халқаро террористик ташкилотларга қўл келмоқда. Бундай фикрни бир неча мусулмон мамлакатлари ва Қатар ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг бузилишига изоҳ берар экан, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова билдиради. “Ҳозир жуда ҳам мураккаб пайт, ва афсуски, мамлакатлар орасидаги парчаланишдан биринчи навбатда халқаро террористлар фойда кўрмоқда. Албатта, ҳар бир суверен давлатнинг ўз ташқи сиёсатига эга бўлиш, иккитомонлама муносабатларни ўрнатишга ҳуқуқи бор. Шунчаки куннинг бундай воқелигида бўлиниш эмас, бирлашиш талаб қилинади”, – дея келтиради Захарованинг сўзларини РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун илгари Қатар билан дипломатик алоқаларни Саудия Арабистони, Бахрайн, БАА, Миср, Ливия, Яман, Мавритания, Малдив ва Маврикия узишган эди.

Манба: Islam-today.ru