Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Мақолалар / Анжирнинг фойдалари
Anjir
Anjir

Анжирнинг фойдалари

Бисмиллахир рохманир роҳийм

Аллоҳ таоло бизнинг аъзоларимиз учун нима фойда ва нима зарар, яъни хавфли эканини Пайғамбарларига китоб нозил қилиб билдирди.

Фойдали нарсаларни китобида гох қасам билан, гоҳ ишора этиб, баданимиз саломатлигига зарур эканини тушунтирди.

Масалан, каломи Қуръони Каримда: “Анжир билан қасам….”, – деган.

Анжир инсон учун энг фойдали мева ҳисобланиб, кўп дардга даводир.

  1. Ҳазми онсон.
  2. Кайфиятни кўтаради.
  3. Балғамни ҳайдайди.
  4. Нафас ва ўпкани тозаловчи ҳисобланади.
  5. Сийдик йўлларидаги тошларни тушурувчи.
  6. Семиртирувчи.
  7. Жигардаги тўсиқлар, чўкмаларни тозаловчи ва ўт қопи учун даводир.

Абу Зар Ал-Ғифорийдан Ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в)га  Анжир ҳадя этилганда аввал ўзлари едилар, сўнгра Саҳоба (р.а)ларга: “Анжирдан озгина бўлса ҳамки енглар, чунки бу жаннатдан тушган”,-дедилар.

Анжир бавосил(гемарой)ни тўхтатиб, нақрас(падагра)да ёрдам беради.

Али ибн Мусо (р.а) дан: «Анжир оғиздаги хидларни кетказади, соч ўстирувчи ва фалаж(инсульт)ни олдини олади».

Ҳикоя қилинади: Одам(а.с.) жаннатда осий бўлганларида кийимларидан жудо бўлдилар. Анжир баргларини ёпиндилар ва барглардан кийинган ҳолатларида ерга туширилдилар. Одам (а.с.)ни ерда даҳшат, қўрқув босганда кийик(оҳу)лар келиб у зотни тавоф этишди, шунда уларга Одам(а.с.) ўзлари билан бирга тушган анжир баргларидан бердилар, кийикларнинг кўриниши гўзаллашди, кўзлари оҳу ва шаҳло бўлиб, уларнинг қонларидан “миск” ҳиди кела бошлади. Кийиклар уйларига қайтишганида, қолган кийиклар хайрон бўлишди, чунки улар жуда ҳам хушбўй, хушсурат бўлиб қолишган эди. Қолган кийиклар ҳам Одам(а.с.)ни ёнларига келишиб, айланишиб, у зотни кўнглини олдилар. Одам(а.с.) уларга ҳам ўзлари билан олиб тушган анжир баргларидан бердилар, улар ҳам гўзаллашишдию, лекин уларнинг қонларидан “миск”, “атир” ҳиди келмади, чунки бу кийиклар гўзал ва ҳушбўй бўламиз деб келишган эди! Ҳакимлар айтадиларки, ким бир ишни ҳолис қилса, мақсадга комил эришади, агар нафси учун қилса, мақсад ҳам ноқис бўлади.

Ҳакимларнинг айтишича, барча мевали дарахтлар олдин гуллайди, кейин мева тугади, анжир эса олдин мева тугиб, кейин гуллайди.

Одам(а.с.) кийимсиз қолганларида фақат анжир ўз баргидан берди. Шунинг учун унга Аллоҳ (ж.ж) олдин мева берасан, кейин гуллайсан деб амр қилди.

“Харийдатул ажойиб” китобида келтиришларича, анжир хокаси(ёғочи) ёқиб тутатилса, чивин ва қурт-қумирсқаларни ҳайдайди, ёқиб кули сочилса, ерда илдизга тушувчи қуртларни йўқ қилади.

Юқоридагилардан қўриб турибмизки, Аллоҳ жалла ва аъло сизу бизга қасам билан шу мевага эътибор беришимизни, унда саломатлигимиз учун ўта муҳим омиллар бор эканини марҳамат қилади.

Албатта, бу ёзганларимиз уммондан бир томчи!

Аллоҳим, бу сўзни ўзимга ва қавмимга айтдим, ўзинг барчаларимизни мағфират эт!

Аллоҳ  таборака  ва таоло дуоларимизни ижобат айласин. Юртимиз ҳамиша тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин. Омийн!

Зангиота тумани “Абдуллоҳ ибн Равоҳа”
жомеъ масжиди имом – хатиби Мадалимов Ғайбулла