Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ангела Меркел: Ислом Германиянинг бир бўлаги

Ангела Меркел: Ислом Германиянинг бир бўлаги

Германия канцлери Ангела Меркел охирги пайтларда ўсиб бораётган исломга қарши вазиятларга жавобан, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган мусулмонларни қўллаб – қувватлаб чиқиш қилди.

“Ислом – Германияга тегишлидир”, – Меркелнинг сўзларини келтиради Deutsche Welle. Таъкидлаш жоизки, Меркел бу ҳақда биринчи марта баёнот бераётгани йўқ. У илгари ҳам мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, ислом Германия ва немис жамиятининг бир бўлаги ва у дин сифатида мамлакат конституциясига мос келишини таъкидлаган. Ўтказилган ижтимоий тадқиқот натижалари Ангела Меркелнинг ислом ҳақидаги қарашларини Германия аҳолисининг учдан бир қисми қўллаб – қувватлашини кўрсатди.