Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фиқҳ ва фатволар / «Ҳанафийлик далиллари» китоби муқаддимаси

«Ҳанафийлик далиллари» китоби муқаддимаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Робби яссир ва таммим билхойр. Ва тақоббал миннаа  иннака антас самиъул ъалийм.

МУАЛЛИФ МУҚАДДИМАСИ

 

Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Арроҳманир роҳийм. Маалики явмиддийн. Вассолату вассалааму ъалаа саййидил мурсалийн ва хотамин набиййин. Ва шафиъил музнибийна Муҳаммадин ва ъалаа олиҳит тоҳирийн ва асҳобиҳир рошидийн ва атбоъиҳи ажмаъийн. Солатан ва салааман доимийн. Бироҳматика йаа арҳамар роҳимийн.

Сўнгра:

Ушбу ҳадисларни  ишончли масдарлардан ўз бобларига мувофиқ асарлар билан манбалардан келтириб, жам қилдим.  Ҳанафий мазҳабидагилар ҳадис талаб қилишганида уммат фақиҳи бўлмиш Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳаби сиҳҳатига ҳужжат ўлароқ бўлиши ва имомлар ўртасидаги ихтилофли ўринларда улар қалбларига хотиржамлик ато қилиши учун, имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ масалларидаги аҳком ҳадисларни тўпладим.  Мавзу узоқ вақт,  юқори маҳорат ва  яхшигина машғулликка муҳтож бўлиб, камина ҳам бу ўринда моҳир чавандоз эмас. Қадимдан масалда айтиладики: “Карвон сендан ўзса, хўтикка миниб бўлсада қувгин”.

Аллоҳ фазли-карами, куч қудрати атоси ила ушбу ишимни баракали бўлишини умид қилган ва илм толибларига хизматчиликни қасд қилган ҳолда бошладим.  Аллоҳ субҳонаҳудан муаллиф ва толиби илмларга ушбу китобни  манфаaтли қилишини сўрайман.

Ушбу китобни “Ал-мажъмуъатун нофиъа мин мустадиллот ал-фиқҳ ал-ҳанафийя мин аҳодис ас-сотиъа ан-набавийя”, деб номладим[1]. Унинг соҳибига салоту саломлар бўлсин.

 

Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муслим ал-Баҳлавий (Паҳлавий).

[1]    Кейин у китобни  возиҳ-равшанлиги сабабли “Адиллатул ҳанафийя мин ал-аҳодис ан-набавийя ъалаа ал-масоил ал-фиқҳийя” деб ихтиёр қилдим.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ таржимаси