Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Қамоқхонани эслатувчи” “Жаннатнинг эшиклари кўп” деб аталган масжид

“Қамоқхонани эслатувчи” “Жаннатнинг эшиклари кўп” деб аталган масжид

Саудиялик уста Ажлан Гарем мусулмонларнинг одатий масжид архитектураси ҳақидаги тасаввурга умуман тўғри келмайдиган дизайндаги масжид қурди.

“Жаннатнинг эшиклари кўп” деб номланган масжид ажойиб материаллардан қурилди: органик ойна, алюминий, пўлат сим ва электрик фонар. Ушбу масжид ҳам одатий масжид шаклига эга ва унда ҳам кунига 5 маҳал азон янграйди, полига жойнамозлар тўшалган.

Шаффоф масжидни Европа чегараларидаги қочоқларни назорат қилиш тўсиқларига, шунингдек, Америкадаги Гуантанамо қамоқхонасига ўхшатишмоқда. Унинг ичидаги одам ўзини худди қамоқдагидек ҳис этади.

Масжид муаллифи Ажланнинг сўзларига кўра, унинг ғояси шундан иборатки, масжид тўсиқлари нафақат инсонларни, балки уларнинг фикрларини ҳам ажратади ва изоляция қилишга хизмат қилади. “Шаффоф” деворлар эса ички ва ташқи оламдаги тўсиқларни енгиб ўтишни таъминлайди. Масжид ичини ҳеч қачон кўрмаган ва унда нималар содир бўлишини билмайдиган инсонлар эса, унинг фаолияти ва Ислом маънавияти ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлишади.

Масжид баъзи саудияликларнинг эътирозига сабаб бўлган бўлсада, ғарбда у катта машҳурликка эришди. Бу ёз у Ванкувердаги (Канада) Ване боғига жойлаштирилди ва келгуси икки йил давомида ўша ерда фаолият олиб боради.