Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қамоқхона қорилари

Қамоқхона қорилари

Туркиянинг Коня қамоқхонасида ўз жазо муддатини ўтаётган Абдулқодир Текгўз 15 ой мобайнида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, бошқалар учун ўрнак бўлди. Шундан сўнг 13 нафар махбуслар қамоқхона қошидаги Ҳофизлар курсига қатнай бошлади, хабар беради aa.com.tr сайти. Ушбу лойиҳа Туркия дин ишлари бўйича вазирлик ҳамда Қамоқхоналар бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Қуръон курслари раҳбари Мехмет Услунинг сўзларига кўра, қамоқхоналарда анча вақтдан бери дин курслари фаолият олиб борган, уларда дин асосларидан таълим берилган. 15 ой давомида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган Абдулқодир Текгўзга тантанали равишда ижоза (диплом) топширилди ва бу раҳбарият томонидан қамоқхоналарда ҳам ҳофизи Қуръонларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш ташаббусини уйғотди. Бу лойиҳа Туркияда илк бора амалга оширилаяпти.

Дарслар эрталабки 9 дан 16 гача давом этади. Махбуслар нафақат Қуръон ёдлашади, балки ҳадислар, эътиқод ва Ислом асосларини ҳам ўрганишади.

Мехмет Услу курслар махбусларнинг феъл-атворига, хулқига ижобий таъсир этаётганини таъкидлайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan