Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Америкалик муслима ҳижоби сабаб АҚШ армиясини судга бермоқчи

Америкалик муслима ҳижоби сабаб АҚШ армиясини судга бермоқчи

Америкалик ҳарбий хизматчиларга диний бош кийимлар кийишига рухсат берилади. Булар мусулмонларнинг ҳижоби ҳам, сикхларнинг дўпписи ҳам бўлиши мумкин. Америкалик ҳарбий муслима унинг ҳижоби билан юзага келган муаммолар сабаб АҚШ армиясини судга бермоқчи.

Сесилия Валдовинос Америка қуруқликдаги қўшинларида 7 йилдан бери хизмат қилиб келади. У 2016 йилда Исломни қабул қилди ва шундан бери ҳижоб ўрайди. Муслиманинг айтишича, 2018 йилда уни Афғонистонга жўнатишган вақтдан бошлаб турли хилдаги таҳқирлашларга учрай бошлаган. У хизматдошлари уни “террорчи, ИШИД аъзоси, “капюшонли қиз” ва ҳатто, ниндзя”, деб ҳақорат қилишганини ҳикоя қилади. Унинг сўзларига кўра, ҳақоратлар АҚШга қайтиб келганидан кейин ҳам тўхтамаган. 2019 йилда эса унвони бўйича ўзидан юқори турувчи ходим ундан сочининг тўғри йиғилганлигини текширмоқчи бўлиб, рўмолини ечишини талаб қилган. Муслиманинг таъкидлашича, унинг буйруғини бажармаганлиги сабаб унвони сержантдан мутахассисга туширилган. Шу муносабат билан у АҚШ армиясини судга бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, америкалик ҳарбий хизматчиларга диний бош кийимларида юришга рухсат берилган, бунинг учун улар юқори турувчи командиридан рухсат олсалар бўлгани.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]