Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АМЕРИКАЧА ИСЛОМОФОБИЯ ОРТИБ БОРМОҚДА: БУ САФАР МАСЖИД ПОРТЛАТИЛДИ  

АМЕРИКАЧА ИСЛОМОФОБИЯ ОРТИБ БОРМОҚДА: БУ САФАР МАСЖИД ПОРТЛАТИЛДИ  

АҚШда Миннесота штатининг Блумингтон шаҳридаги масжид олдида портлаш содир бўлди, дея хабар беради  Associated Press.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портловчи восита масжидга ойна орқали ташлаб кетилган бўлиши мумкин. Миннесота мусулмонлари жамияти ушбу ҳаракатларни амалга оширган ва унга алоқадор бўлган шахсларни қўлга олишга хизмат қиладиган маълумот учун 10 мингАҚШ доллари миқдорида мукофот ваъда қилди.

Полиция, ўз навбатида, портлаш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Суриштирувда ФҚБ ва алкогол, тамаки маҳсулотлари, ўқ отар ва портловчи моддалар айланмасини назорат қилиш бошқармаси иштирок этмоқда.

Портлаш содир этилган пайтда масжидда мингдан ортиқ киши бўлган. Ҳеч кимга зарар етмаган. Портлашдан кейин масжид биносида ёнғин бошланган. Воқеа сабаблари ҳали аниқ эмас. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, охирги пайтларда Америкада мусулмонлар жамиятларига ҳужумлар борган сари кўп учрамоқда. Лекин масжидга бундай тарзда ҳужум қилиш биринчи марта юз берди.