Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳамдард бўлолмаган кишилар бош вазирнинг нафратига учради

Ҳамдард бўлолмаган кишилар бош вазирнинг нафратига учради

Канада ҳукумати Галифаксдаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар суриялик болалар ҳақидаги хабар остида қолдирилган изоҳ ва фикрларга эътироз билдирди.

Илгарироқ ёнғин оқибатида Бархо оиласининг 7 нафар фарзанди ёнғин туфайли фавот этганлиги маълум қилинган эди – 14 ёшли Аҳмад, 12 ёшли Рула, 10 яшар Муҳаммад, 8 ёшли Гала, 3 ёшли Хала, 2 яшар Рана ва бор-йўғи туғилганига 10 ой бўлган Абдуллоҳ. Болаларнинг ота-оналари Иброхим ва Кавсар базўр оловдан қутқарилди ва ҳозирда оғир аҳволда шифохонада ўлим билан олишмоқда.

Маҳаллий телеканалнинг Facebookдаги саҳифаси орқали эълон қилинган мана шу фожеа – суриялик оиланинг мусибати – ҳақида баъзи кишиларнинг билдирган салбий, ҳақоротомуз сўзлари ҳукумат вакилларини ҳайратга солди ва уларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Баъзи изоҳларда ҳаттоки “Канада қочоқлардан омадли қутилибди”, деган ёзувлар ҳам бор.

Квебек бош вазири Франсуа Лего бу каби ёвуз ва сурбетларча ёзилган изоҳлардан ғазабланганлигини билдирди, хабар беради Global Newsга таянган ҳолда IslamNews.

“Билдирилаётган бу фикрлар жуда аянчли, бунга чидаш мумкин эмас. Янги Шотландияда юз берган фожеа жуда ҳам мудҳиш, биз оилани қўллаб-қувватлашимиз керак”, – деди у.