Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Амалдорлар ўзларининг “жинсийлашув” тушунчалари билан норозилик уйғотишди

Амалдорлар ўзларининг “жинсийлашув” тушунчалари билан норозилик уйғотишди

Британиялик педагоглар шу кунларда таълим соҳасида бошланғич синф ўқувчи – қизларининг рўмол ўраши билан боғлиқ бўлган масаланинг авж олганлигига норозилик билдирмоқдалар. Улар амалдорларни ўз вақти ва маблағларини мактаб таълимидаги бошқа, бундан кўра муҳимроқ ва бугунги кунда долзарброқ муаммоларга қаратишга чақирмоқдалар. Бундай баҳс – мунозараларнинг вужудга келишига Британиядаги мактаб инспекторларига энг қуйи синфда таҳсил олувчи, дарсга рўмолда келадиган қизлардан нима сабабдан рўмол ўраб юришларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказиш тўғрисида буйруқ олганликлари сабаб бўлди. Таълим бошқармаси бундай сўровномани ўтказиш заруратини “эрта жинсийлашиш” билан асослашмоқда. Лондонлик инглиз тили ўқитувчиси Анжум Пирбакоснинг фикрига кўра, мактабга рўмол ўраб келувчи 4-5 ёшли қизларнинг атрофида кераксиз шовқин уйғотиш ўрнига, амалдорлар эътиборларини мактаб ўқувчиларининг руҳий муаммоларига, педагогларнинг иш бўйича ортиқча юк жадвалларини ҳал қилишга ва бюджетдан молиялаштириш бўйича мавжуд камчиликларга қаратсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

“Яқинда қизим менга рўмол ўрашни истаётганлигини айтиб, рухсат сўради. Мен қатъий ишонган ҳолда айтишим мумкинки, бунинг жинсийлашув жараёнига ҳеч қандай алоқаси йўқ. У велосипед ҳайдайди, сузишга қатнайди, дарахтларга тирмашади – ахир у 9 ёшда. Жинсийлашув – унинг онгида бўлиши мумкин бўлган энг охирги фикр бўлса керак”, – дея ўз ҳаётидан далил келтиради педагог, tes.comга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Пирбакоснинг сўзларига кўра, бу йил мактаб ёшидаги қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш 70 % ошган, баъзи мактабларда болалар дарсда оч ҳолатда ўтиришади. Мана шулар ёш қизларнинг бошидаги рўмолдан кўра долзарб ва муҳимроқ масалалар эмасми?

Британиянинг Мусулмонлар кенгаши ҳам ёш қизларнинг рўмол ўрашига таълим органларининг қизиқаётганидан ташвишда эканлигини билдирди. Ташкилотнинг бош котиби Хорун Хан Ofsted бошқарма раҳбари Аманда Шпилманга очиқ хат йўллади. Унда, хусусан, ёш ўқувчи қизларни бу масалада сўроққа тутиб, безовта қилмасдан, уларнинг ота-оналарини мулоқотга чақириш маъқул эканлиги таъкидланган.