Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳалол меҳнат муносиб мукофотланди

Ҳалол меҳнат муносиб мукофотланди

Кўп болали Гашимовлар оиласига Дербентда хусусий уй совға қилинди. Бунинг сабабчиси онасига бир неча йилдан бери кўчаларни тозалашга ёрдам бериб келаётган оиланинг кенжа ўғлидир. Унинг ҳалол меҳнати ва тиришқоқлигининг гувоҳи бўлган шаҳар мэри Хизир Абакаров ўз ҳисобидан оилага уй ҳадя қилди. Шу кунга қадар улар шароити бўлмаган уйни ижарага олиб яшашарди.

“Мен қачонлардир ўзимизнинг уйимиз бўлиши мумкинлигини ҳатто орзу ҳам қилмасдим”, – дейди аёл.

Оила ўз уйларига кўчиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқда. “Дербентские новости” газетасининг хабар беришича, уй жуда яхши ерда жойлашган бўлиб, деразаларидан Норин Қалъа ва шаҳарнинг гўзал қиёфаси кўриниб туради.