Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳалол маҳсулотлар жаҳон бозорини қандай ўзгаришлар кутмоқда

Ҳалол маҳсулотлар жаҳон бозорини қандай ўзгаришлар кутмоқда

2018-2019 йилги глобал ислом иқтисодиёти ҳисоботида айтилишича, 2018 йилнинг бошларида дунё бўйича мусулмонлар сони 1,8 миллиардни ташкил этган. 2060 йилга бориб уларнинг сони 70 %га кўпайиб, 3 миллиард кишига етиши башорат қилинмоқда.

Ҳалол маҳсулотлар ва мусулмон хизматлари жаҳон бозори ўсишда давом этиб, 2023 йилга келиб 3 триллион АҚШ долларини ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Energyprom.kz қозоқ таҳлил хизмати маълумот беради.

Ҳалол талабларига мувофиқ тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари бозори 2017 йилда 1,3 триллион долларни ташкил этган, 2023 йилга бориб эса бу кўрсаткич 6,1 %га ўсиб, 1,9 триллион долларни ташкил этади.

Ҳалол маҳсулотларнинг энг кўп миқдори Индонезияда истеъмол қилинади. Охирги маълумотларга кўра, бу мамлакатдаги ушбу соҳа ҳаражатлари 170 миллиард долларни ташкил этган. Шунингдек, учталикка Туркия ва Покистон ҳам кирган – 127 миллиард ва 118 миллиард доллар. Улардан кейинги ўринларни Миср (86 миллиард) ва Бангладеш (76 миллиард доллар) эгаллаган.