Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “ҲАЛОЛ” БЎЙИЧА ТЕХНИК ҚЎМИТА

“ҲАЛОЛ” БЎЙИЧА ТЕХНИК ҚЎМИТА

Татаристон Республикаси мусулмонлари идораси ташаббуси билан Россия ислом институти қошида “Маҳсулотлар ва ҳалол хизмати” стандартлаштириш техник қўмитаси ташкил этилди. Бу ҳақдаги маълумот қўмитани тузишни бошлаган Техник тартибга солиш ва метрология федерал агентлигининг сайтида пайдо бўлди. Россия ислом институти ректори, сиёсатшунослик фанлари доктори Рафик Мухаметшин – Техник қўмита раислигига номзод этиб белгиланди.

Бўлғуси Техник қўмитанинг фаолият доираси ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарилиш жараёнларини ва ҳалол маҳсулотнинг ўзини стандартлаштиришдир. Бундан ташқари, қўмита ваколатларига меҳмонхона, тиббий, туристик ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларини стандартлаштиришни ҳам киргазиш режалаштирилмоқда. Қўмита бу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш ва жорий қилиш, халқаро алоқаларни ўрнатишни кўзда тутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қўмитани ташкил этиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида берилган маълумотларга кўра, ҳалол соҳасидаги дунё бўйича йиллик айланма маблағ 2 триллион АҚШ долларини ташкил этади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]