Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Аллоҳ таоло томонидан ўрнатилган яна бир тақиқ ўзининг илмий исботини топди

Аллоҳ таоло томонидан ўрнатилган яна бир тақиқ ўзининг илмий исботини топди

Бу сафар олимлар Аллоҳ таолонинг тақиқларидан бири бўлган татуировкани ўз тадқиқотларининг мавзуси қилиб олишди ва унинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини исботлашди. Аниқланишича, сиёҳ таркибидаги нанозаррачалар нафақат терини бўяр экан, балки бўёвчи пигмент инсон организмига игна билан терига жароҳат етказиш орқали тушар экан. Яранинг битиши жараёнида ортиқча пигмент лимфатик суюқлик ёрдамида организмдан чиқариб юборилар, чиқишга улгурмай қолгани эса терига чуқурроқ ўрнашиб олар экан. Тату – амалиёт давомида терида қолган ортиқча пигмент инсон организмининг лимфатик тизимига ўрнашиб олиб, унинг нормал фаолият юритишига тўсқинлик қилар экан.