Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / Аллоҳ таоло осмондами? ёҳуд «Жория ҳадиси» ҳақидаги бор ҳақиқатлар

Аллоҳ таоло осмондами? ёҳуд «Жория ҳадиси» ҳақидаги бор ҳақиқатлар

(биринчи мақола)

Аллоҳ таолога беадад ҳамду – саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.

Қуйида мушаббиҳа, мужассима, ҳашавий ва сохта салафийларнинг «Аллоҳ осмонда», деган эътиқодларини асоси «Жория ҳадиси» номи билан машҳур бўлган ҳадиси шарифни ҳар тарафлама илмий, маърифий ҳолда мутаассиблик, тарафкашлик, тортишиш, ғолиб келиш, фитна-фасод тарқатишдан йироқ бўлган ҳолда, омонатдорлик ила ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Аслида, сизлар билан баҳам кўрмоқчи бўлган маълумотларимиз бир неча ўн йиллардан бери қўзғатилмаган, омма халқ орасида тарқатилмаган ва уларни ҳар-хил ташвишларга мубтало қилмаган эди. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, вақти-вақти билан ёмғирдан кейин бўй кўрсатадиган қўзиқоринлар каби баъзи фитначи гуруҳлар тарафидан, мўмин-мусулмонларнинг ўртасига низо, хусумат ва ўзаро келишмовчиликларни келтириб чиқариш учун юқорида зикри ўтган ҳадисга ўхшаш маълумотлар тарқатилиб турилади. Аслида, бундай ўта ҳассос ва нозик эътиқодий масалаларда, шунга ўхшаш муташобеҳ оят ва ҳадисларни содда ва самимий мўмин-мусулмонлар ўртасига ташлашдан кўзланган ягона мақсад – фитнадир. Чунки бундай масалаларни агар чин ихлос билан тушуниш ва билишни хоҳлайдиганлар бўлса, ақида илмининг мутахассисларидан ташкил топган бир жамоанинг ўртасидагина ушбу муаммони ҳал қилишни имконияти бор. Лекин қалбида фитнага мойиллиги бўлган мушаббиҳа, мужассима, ҳашавий ва сохта салафийларга ўхшаганлар, ўз мақсадларига эришишлари учун доимо халқни изтиробга қўйиб, изтиробли масалаларни кўтариб чиқадилар. Ҳақиқий Аҳли сунна вал жамоа уламолари эса бундай фитналарга томошабин бўлиб, индамай тура олмайдилар. Чунки бу ҳолат динга нисбатан хиёнат деб баҳоланади. Шунинг учун ҳам тарихдан маълумки, Аҳли суннанинг ҳақиқий имомлари бўлмиш салаф ва халаф яъни, аввал бошида тўрт фиқҳий мазҳабнинг асосчилари, улардан сўнг икки ақидавий мазҳабнинг асосчилари имом Абу Мансур ал-Мотурудий ва имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийлар мазкур ботил ва адашган гуруҳларга шиддатли раддиялар бериш ила қарши курашганлар. Ўша пайтда Аҳли сунна вал жамоа имомларига мушаббиҳа, мужассима, ҳашавий, мўътазилий, хаворижлар қарши чиққан бўлсалар, кейинга асрларда мазкур адашганларнинг давомчилари ўлароқ ваҳҳобийлар ва сохта салафийлар салаф ва халаф уламоларига қарши тинмай фитналар уюштирмоқда. Уларнинг фитна тарқатиш учун қурол қилиб олган бир неча мавзулари ва далиллари бор. Шулардан бири қуйида ўрганиб, таҳлил қилиб, ёритишга ҳаракат қилаётган мавзумизга тааллуқли «Жория ҳадиси»дир. Сохта салафийларнинг даъвоси хоҳ ақида ёки фиқҳ йўналишида бўлсин фақатгина саҳиҳ ва мутавотир хабарларни қабул қилиш бўлсада, лекин ўзларининг ғояларини ҳаспўшлаш учун бу борада ҳар қандай пасткашлик ва хиёнаткорликдан ҳам тап тортмасликларини келтирадиган маълумотларимиздан яққол билиб оламиз.

الرَّدُّ عَلَى مَنْ يَسْتَشْهِدُ بِالرِّوَايَةِ الْمُضَطَرِبَةِ لِحَدِيْثِ الْجَارِيَةِ الَّتِي ذُكِرَ فِيْهَا لَفْظُ “أَيْنَ الله”

«Айнан Аллоҳ» лафзи зикр қилинган музториб ривоят «Жория ҳадиси»ни далил сифатида келтирадиганларга раддия

حَدِيْثُ الْجَارِيَةِ أَتَى بِأَرْبَعِ رِوَايَاتٍ ثَلَاثَةٌ مُوَافِقَةٌ لِأُصُولِ الْعَقِيْدَةِ وَرِوَايَةٌ مُضْطَرِبَةٌ.

نَصُّ الرِّوَايَةِ الْمُضْطَرِبَةِ : أَخْرَجَ مُسْلِمٌ عَنْ مُعَاوِيَةَ بنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيِّ أَنَّهُ سَأَلَ رَسُولَ اللهِ ﷺ عَنْ جَارِيَةٍ كَانَتْ لَهُ، قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ أَفَلَا أُعْتِقُهَا؟ قَالَ: «اِئْتِنِي بِهَا»، فَأَتَيْتُهُ بِهَا، فَقَالَ لَهَا: «أَيْنَ اللهُ؟» قَالَتْ: فِي السَّمَاءِ، قَالَ: «مَنْ أَنَا؟» قَالَتْ أَنْتَ رَسُولُ اللهِ، قَالَ: «أَعْتِقْهَا فَإِنَّهَا مُؤْمِنَةٌ». أُنْظُرْ: صَحِيْحَ مُسْلِمٍ/كِتَابُ الْمَسَاجِدِ وَمَوَاضِعُ الصَّلَاةِ/بَابُ تَحْرِيْمِ الْكَلَامِ فِي الصَّلَاةِ. 

«Жория ҳадиси» тўртта ривоятда келган ва уларнинг учтаси ақийда асосларига мувофиқ бўлиб, битта ривоят музторибдур. Музториб ривоятнинг матни ушбудир:

Имом Муслим Муовия ибн ал-Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз жориялари ҳақида сўраб: Эй Аллоҳнинг Расули уни озод қилайми?, дедим, дедилар. У зот: «Уни (ҳузуримга) олиб кел», дедилар. Бас, уни у зотга олиб келдим. У зот унга қарата: «Аллоҳ қаерда?» дедилар. У: Осмонда деди. У зот: «Мен кимман?» дедилар. У: «Сиз Аллоҳнинг Расулисиз», деди. У зот: «Уни озод қил, у мўминадир», дедилар». (Қаранг: Саҳиҳи Муслим/ Масжидлар ва намоз ўринлари китоби/ Боб: Намозда гапириш ҳаромлиги ҳақида).

Эътибор берадиган бўлсак, Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиси шарифни «Иймон китоби»да эмас балки, «Масжидлар ва намоз ўринлари китоби», «Намозда гапириш ҳаромлиги боби»да келтираяптилар. Нимага имом Муслим ушбу ҳадис агар ақида бобига тегишли бўлса, иймон китобида эмас балки, намозда гапириш ҳаромлиги бобида келтирдилар?! Мана шу жиҳатдан ҳам эътибор беришингизни сўраб қолардик.

وَرِوَايَةُ أَبِي دَاوُدَ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ الرَّسُولَ ﷺ لَمَّا قَالَ لِلْجَارِيَةِ: «أَيْنَ اللهُ؟»، أَشَارَتْ إِلَى السَّمَاءِ بِإِصْبَعِهَا وَلَيْسَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ أَنَّهَا قَالَتْ فِي السَّمَاءِ. أُنْظُرْ: سُنَنَ أَبِي دَاوُدَ/كِتَابُ الْأَيْمَانِ وَالنُّذُورِ/بَابُ فِي الرَّقَبَةِ الْمُؤْمِنَةِ.

Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Расул солаллоҳу алайҳи васаллам жорияга: «Аллоҳ қаерда?», деганларида, у бармоғи билан осмонга ишора қилди». Бу ривоятда у(жория)нинг «Осмонда» деган сўзи йўқ. (Қаранг: Абу Довуд Сунани/ Қасамлар ва назрлар китоби, Боб: Мўъмина чўри ҳақида).

Бу ривоятда эътибор бериладиган жиҳати шуки, жориядан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қаерда» деб, сўраганларида, у бармоғи билан осмонга ишора қилганлигидир. Айнан мана шу жойда нозик бир маъно бор. Яъни, ўша жория соқов бўлганлиги айтилади. Шунинг учун соқов-гунгларни Аллоҳ таоло тўғрисидаги маълумоти осмонга ишора қилиш билан бўлади. Чунки улар Аллоҳ таолога бўлган иймон-эътиқодини сўз билан ифода эта олмайдилар. Шунга кўра улар ушбу маънони ишора билан ифода этадилар. Бу ҳаммага маълум бўлган иш. Демак, соқов бўлгани учун осмонга ишора қилган деб келтирилади.

عَنْ رَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ أَنَّهُ جَاءَ بِأَمَةٍ سَوْدَاءَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ عَليَّ رَقَبَةً مُؤْمِنَةً فَإِنْ كُنْتَ تَرَى هَذِهِ مُؤْمِنَةً فَأُعْتِقُهَا؟ فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ ﷺ: «أَتَشْهَدِيْنَ أَنْ لَا إِلـٰهَ إلَّا اللهُ؟» قَالَتْ: نَعَمْ. «أَتَشْهَدِيْنَ أَنِّي رَسُولُ اللهِ؟» قَالَتْ: نَعَمْ. قَالَ: «أَتُؤْمِنِينَ بِالْبَعْثِ بَعْدَ الْمَوْتِ» قَالَتْ: نَعَمْ. قَالَ: «أَعْتِقْهَا». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَرِجَالُهُ رِجَالُ الصَّحِيْحِ. مَجْمَعُ الزَّوَائِدِ وَمَنْبَعُ الْفَوَائِدِ/ كِتَابُ الْإِيْمَانِ/ نُورُ الدِّيْنِ عَلِيُّ بْنِ أَبِي بَكْرٍ الْهَيْثَمِيُّ.

Ансорлардан бир киши бир чўрини олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг зиммамда бир мўмина чўри бор. Агар сиз уни мўмина десангиз, уни озод қиламан, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у чўрига: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?», дедилар. Ҳа, деди. «Мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик берасанми?», дедилар. У: ҳа, деди. У зот: «Ўлимдан кейин қайта тирилишга иймон келтирасанми?», дедилар. У : ҳа, деди. У зот: «Уни озод қил», дедилар (Аҳмад ривоят қилган ва у(ҳадис)ни ривоят қилган кишилар саҳиҳдурлар. Нуруддин Али ибн Абу Бакр ал-Ҳайсамий «Мажмауз завоид ва манбаул фавоид»/ Иймон китоби).

وَرِوَايَةُ النَّسَائِيِّ (فِي السُّنَنِ) عَنْ أَبِي سَلَمَةَ عَنِ الشَّرِيْدِ بْنِ سُوَيْدٍ الثَّقَفِيِّ قَالَ: أَتَيْتُ رَسُولَ اللهِ فَقُلْتُ: إِنَّ أُمِّي أَوْصَتْ أَنْ تُعْتَقَ عَنْهَا رَقَبَةٌ، وإنَّ عِنْدِي جَارِيةً نُوبِيَّةً أَفَيُجْزِئُ عَنِّي أَنْ أُعْتِقَهَا عَنْهَا؟ قَالَ: «اِئْتِنِي بِهَا»، فَأَتَيْتُهُ بِهَا. فَقَالَ لَهَا النَّبِيُّ: «مَنْ رَبُّكِ؟» قَالَت: اللهُ. قَالَ: «مَنْ أَنَا؟» قَالَتْ: أَنْتَ رَسُولُ اللهِ. قَالَ: «فَأَعْتِقْهَا فَإِنَّهَا مُؤْمِنَةٌ».

Имом Насоий (Сунанда) Абу Саламадан, у киши Шарийд ибн Сувайд ас-Сақафийдан қилган ривоятида: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Онам ўзининг номидан бир қул озод қилинишини васият қилган. Менда бир Нубиялик жория бор. Унинг номидан у(жория)ни озод қилишим мен учун жоизми?- дедим, дейди. У зот: «Уни олиб кел», дедилар. Уни олиб келдим. Шунда унга: «Роббинг ким?», дедилар. У: Аллоҳ деди. «Мен кимман», дедилар. У: Сиз Аллоҳнинг Расули, деди. У зот: «Бас, уни озод қил, у мўминадир», дедилар».

وَرِوَايَةُ مَالِكٍ (فِي الْمُوَطَّإِ) وَهِيَ الرِّوَايَةُ الْأَصَحُّ وَالرِّوَايَةُ الْمُعْتَمَدَةُ عِنْدَ أَهْلِ السُّنَّةِ عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُتْـبَةَ بْنِ مَسْعُودٍ أَنَّ رَجُلًا مِنَ الْأَنْصَارِ جَاءَ إِلَى رَسُولِ اللهِ بِجَارِيَةٍ لَهُ سَوْدَاءَ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ عَلَيَّ رَقَبَةً مُؤْمِنَةً فَإِنْ كُنْتَ تَرَاهَا مُؤْمِنَةً أُعْتِقُهَا؟ فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ ﷺ: «أَتَشْهَدِينَ أنْ لَا إلـٰهَ إلَّا الله؟» قَالَتْ: نَعَمْ. قَالَ: «أَتَشْهَدِينَ أنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ؟» قَالَتْ: نَعَمْ. قَالَ: «أَتُوقِنِيْنَ بِالْبَعْثِ بَعْدَ الْمَوْتِ؟» قَالَتْ: نَعَمْ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ: «أَعْتِقْهَا». أُنْظُرْ: مُوَطَّأُ الْإِمَامِ مَالِكٍ/كِتَابُ الْعِتْقِ وَالْوَلَاءِ.

Имом Молик (Муваттода) келтирган ривоятлари Аҳли суннанинг ҳузурида энг мўътамад ва энг саҳиҳ ривоят бўлиб, уни Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуддан ривоят қилганлар: «Ансорлардан бир киши чўрисини Расулуллоҳга олиб келиб: Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг зиммамда бир мўмина чўри бор. Агар сиз уни мўмина десангиз, бас, уни озод қиламан, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у чўрига: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?», дедилар. Ҳа, деди. «Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик берасанми?», дедилар. У: Ҳа, деди. «Ўлимдан кейин қайта тирилишга қатъий ишонасанми?», дедилар. У: Ҳа, деди. Шунда Расулуллоҳ: «Уни озод қил», дедилар (Қаранг: Имом Молик/ «Ал-Муватто»/ Озод қилиш ва Вало китоби).

Қуйида юқорида ўтган ривоятлардаги изтиробли ҳолатларни таҳлил қиламиз.

إِنَّ الْمُتَأَمِّلَ فِي رِوَايَةِ أَيْنَ اللهُ فَقَالَتْ فِي السَّمَاءِ يَجِدُهَا مُضْطَرِبَةً لِأَنَّهَا جَاءَتْ بِهَذَا اللَّفْظِ وَبِلَفْظِ أَيْنَ اللهُ فَأَشَارَتْ إِلَى السَّمَاءِ وَبِلَفْظِ مَنْ رَبُّكِ فَقَالَتْ اللهُ وَبِلَفْظِ أَتَشْهَدِيْنَ أَنْ لَا إِلـٰهَ إِلَّا اللهُ فَقَالَتْ نَعَمْ. 

1. «Аллоҳ қаерда» дейилганда, жориянинг «Осмонда», деб жавоб берган ривояти устида чуқур фикр-мулоҳаза қилувчи уни музториб (ноаниқ) ҳолдалигини англайди. Чунки бу ривоят, мазкур лафз билан келиши билан бирга, «Аллоҳ қаерда» дейилганда, «Осмонга ишора қилди», деган лафз билан ҳам ва «Роббинг ким», дейилганда «Аллоҳ» деган лафз билан ҳам ва «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?», дейилганда «Ҳа», деб жавоб берган лафз билан ҳам ривоят қилинган.

وَمِمَّا يَزِيْدُ هَذِهِ الرِّوَايَاتِ اِضْطِرَابًا أَنَّ الرَّجُلَ الَّذِي اِدَّعَى أَنَّ الْجَارِيَةَ السَّوْدَاءَ لَهُ اِخْتَلَفَتْ فِيْهِ الرِّوَايَاتُ أَيْضًا.

2. Жория унга тегишли эканини даъво қилган киши(нинг кимлиги)да ҳам ривоятларда ихтилоф бор, ва бу эса ушбу ривоятлардаги ноаниқликни зиёда қиладиган омиллардан бўлиб саналади.

فَعِنْدَ مُسْلِمٍ صَاحِبُ الجْاَرِيَةِ السَّوْدَاءِ هُوَ مُعَاوِيَةُ بْنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيُّ فَهُوَ الَّذِي اِدَّعَى أَنَّهَا لَهُ.

Муслимнинг ривоятида: Жориянинг эгаси Муовия ибн ал-Ҳакам ас-Суламий. У жориянинг ўзиники эканини даъво қилган.

وَعِنْدَ مَالِكٍ صَاحِبُهَا هُوَ عُمَرُ بْنُ الْحَكَمِ فَهُوَ الَّذِي اِدَّعَى أَنَّهَا لَهُ.

Моликнинг ривоятида эса, (жориянинг эгаси) Умар ибн Ҳакам бўлиб, у ҳам у(жория)ни ўзиники эканини даъво қилган.

وَعِنْدَ النَّسَائِيِّ صَاحِبُهَا هُوَ الشَّرِيْدُ بْنُ سُوَيْدٍ الثَّقَفِيُّ فَهُوَ الَّذِي اِدَّعَى أَنَّهَا لَهُ.

Насоийнинг ривоятида жориянинг эгаси Шарийд ибн Сувайд ас-Сақафий бўлиб, у ҳам уни ўзиники эканини даъво қилган.

3. Шунингдек, сохта салафийлар далил қилиб келтираётган Имом Муслим ривоятини Мотуридия ва Ашъариялардан иборат Аҳли сунна вал жамоа уламолари ўрганиб чиқиб, айтадиларки: Ушбу ҳадиснинг ривояти музториб ривоят бўлиб, у билан ақийда бобида ҳужжат қилинмайди. Чунки Саҳиҳи Муслимни шарҳлаган буюк олим Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадис ақийда бобида ҳужжат қилинмаслигини баён этиш учун ушбу ҳадисни Иймон китобида келтирмаган, балки «Намозда гапириш ҳаромлиги ҳақидаги боб»да келтирган.

ثُمَّ إِنَّ رِوَايَةَ أَيْنَ اللهُ مُخَالِفَةٌ لِلْأُصُولِ، لِأَنَّ مِنْ أُصُولِ الشَّرِيْعَةِ أَنَّ الشَّخْصَ لَا يُحْكَمُ لَهُ بقَوْلِ: «اللهُ فِي السَّمَاءِ» بِالْإِسْلَامِ، لِأَنَّ هَذَا الْقَوْلَ يَشْتَرِكُ فِيْهِ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى وَغَيْرُهُمْ، يَعْنِي تَجِدُ الْيَهُودِيَّ يَقُولُ: «اللهُ فِي السَّمَاءِ» لَوْ كَانَ قَوْلُ «اللهُ فِي السَّمَاءِ» دَلِيْلًا عَلَى الْإِيْمَانِ لَلَزِمَ أَنْ يَكُونَ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى مُسْلِمِينَ، وَإِنَّمَا الْأَصْلُ الْمَعْرُوفُ فِي شَرِيْعَةِ اللهِ مَا جَاءَ فِي الْحَدِيْثِ الْمُتَوَاتِرِ: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلـٰهَ إِلَّا اللهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ..» رَوَاهُ خَمْسَةَ عَشَرَ صَحَابِيًّا. وَلَفْظُ رِوَايَةِ مَالِكٍ «أَتَشْهَدِينَ أنْ لَا إِلـٰهَ إِلَّا اللهُ» مُوَافِقٌ لِلْأُصُولِ.

4. Сўнгра, «Айна Аллоҳ» ривояти асл қоидаларга қарама-қаршидир. Чунки шариатнинг асл қоидаларида бирор шахсга «Аллоҳ осмонда», деган сўз билан мусулмон деб ҳукм қилинмайди. Зотан, бу сўзда яҳудийлар, насронийлар ва улардан бошқалар ҳам муштаракдир. Яъни, яҳудийларни «Аллоҳ осмонда» дейишларини кўришинг мумкин. Агар «Аллоҳ осмонда» деган сўз иймонга далил бўлса, яҳудий ва насронийларни ҳам мусулмонлар дейилиши лозим бўлиб қолади. Бу борада Аллоҳнинг шариатида асл қонун-қоида қуйидаги мутавотир ҳадиси шарифдан олинади.

«Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга шаҳодат келтирмагунларича, уларга қарши жанг қилишга буюрилдим». Бу ҳадисни ўн бешта саҳобий ривоят қилган.

Имом Моликнинг ривоятидаги «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?», деган лафз айни асл қоидага мувофиқдир.

(Давоми бор)

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, «Ат-Термизий» масжиди

имом хатиби Исҳоқжон домла Бегматов