Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / Аллоҳ таоло осмондами? ёҳуд «Жория ҳадиси» ҳақидаги бор ҳақиқатлар

Аллоҳ таоло осмондами? ёҳуд «Жория ҳадиси» ҳақидаги бор ҳақиқатлар

(иккинчи мақола)

فَظَهَرَ لِلْمُنْصِفِ أنَّ حَدِيْثَ الْجَارِيَةِ السَّوْدَاءِ مُضْطَرِبٌ سَنَدًا وَمَتْنًا لَا يَصِحُّ عَنْ رَسُولِ اللهِ، وَلَا يَلِيْقُ بِرَسُولِ اللهِ أَنْ يُقَالَ عَنْهُ إِنَّهُ حَكَمَ عَلَى الْجَارِيَةِ السَّوْدَاءِ بِالْإِسْلَامِ لِمُجَرَّدِ قَوْلِهَا اللهُ فِي السَّمَاءِ، فَإِنَّ مَنْ أَرَادَ الدُّخُولَ فِي الْإِسْلَامِ يَدْخُلُ فِيْهِ بِالنُّطْقِ بِالشَّهَادَتَيْنِ وَلَيْسَ بِقَوْلِ اللهُ فِي السَّمَاءِ. وَأَمَّا الْمُشَبِّهَةُ فَقَدْ حَمِلُوا حَدِيْثَ الْجَارِيَةِ عَلَى غَيْرِ مُرَادِ الرَّسُولِ ﷺ. وَالْمَعْنَى الْحَقِيْقِيُّ لِهَذَا الْحَدِيْثِ عِنْدَ مَنِ اعْتَبَرَهُ صَحِيْحًا لَا يُخَالِفُ تَنْزِيْهَ اللهِ عَنِ الْمَكَانِ وَالْحَدِّ وَالْأَعْضَاءِ.

5. Жориянинг ҳадиси санад ва матн жиҳатидан музториб ҳадис бўлиб, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлиши дуруст эмас. Бу эса ҳар қандай инсофли кишилар учун очиқ ойдиндир. Жориянинг «Аллоҳ осмонда», деган сўзининг ўзи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мусулмон деб ҳукм қилди дейилганга ўхшаш сўз, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга лойиқ эмас. Чунки, ким Исломга киришни ирода қилса «Аллоҳ осмонда», деган сўз билан эмас балки икки шаҳодат калимасини нутқ қилиш билан киради.

Аммо, мушаббиҳалар жориянинг ҳадисига Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам назарда тутмаган маънони бердилар. Ким бу ривоятни саҳиҳ деб эътиборга олса, унда бу ҳадиснинг ҳақиқий маъноси Аллоҳ таолони макондан, ҳудудлардан ва аъзолардан пок эканига мухолиф бўлмайди.

فَيَكُونُ مَعْنَى «أَيْنَ اللهُ؟»، عِنْدَ مَنْ أَخَذَ بِهَذَا الْحَدِيْثِ، «مَا هُوَ اِعْتِقَادُكِ فِي اللهِ مِنَ التَّعْظِيْمِ وَمِنَ الْعُلُوِّ وَرِفْعَةِ الْقَدْرِ؟»، لِأَنَّ «أيْنَ» تَأْتِي لِلسُّؤَالِ عَنِ الْمَكَانِ، وَهُوَ الْأَكْثَرُ، وَتَأْتِي لِلسُّؤَالِ عَنِ الْمَكَانَةِ أَيْ الْقَدْرِ وَالْمَنْزِلَةِ مِثْلِ قَوْلِ الشَّاعِرِ:

أَيْنَ الثَّرَى مِنَ الثُّرَيَّاوَ أَيْنَ مُعَاوِيَةُ مِنْ عَلِيِّ

Ким бу ҳадисни далил сифатида оладиган бўлса, ундаги «Аллоҳ қаерда?» деган саволнинг маъноси, Аллоҳ таолонинг улуғворлиги, олийлиги ва қадрининг буюклиги тўғрисида эътиқодинг қандай?, деб тушуниш керак. Чунки «Айна» кўпинча макон тўғрисидаги савол учун ишлатилади. Шу билан бирга “мавқе, мартаба, қадр-қиммат” тўғрисидаги савол учун ҳам ишлатилади. Худди шоирнинг ушбу сўзи каби:

Тупроқ қайдаю, Юлдуз қайда

Муъовия қайдаю, Али қайда

Яъни, бу шеърдаги тупроқ ва юлдуз сўзларидан ер ва осмон тушинилади. Шунга кўра, икки шахс ўртасидаги фарқга «Иккисини ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор», дейилади. Ва бу ўринда Али розияллоҳу анҳунинг мартабаси, қадр қиммати билан, Муовия розияллоҳу анҳунинг қадр-қиммати тенг эмаслиги баён этилган.

وَأمَّا قَوْلُ الْجَارِيَةِ «فِي السَّمَاءِ» أَوْ إِشَارَتُهَا إِلَى السَّمَاءِ فَإِنَّهَا أَرَادَتْ بِذَلِكَ أَنَّ اللهَ رَفِيْعُ الْقَدْرِ جِدًّا. وَقَدْ فَهِمَ الرَّسُولُ ذَلِكَ مِنْ كَلَامِهَا، أَيْ عَلَى تَقْدِيْرِ صِحَّةِ تِلْكَ الرِّوَايَةِ، أَيْ هَذَا عِنْدَ مَنْ صَحَّحَ هَذَا الْحَدِيْثَ مِنْ أَهْلِ السُّـنَّة. أُنْظُرْ: الشَّرْحُ الْقَوِيْمُ/ط6/ص124/ لِمَوْلَانَا الشَّيْخِ عَبْدِ اللهِ الْهَرَرِيِّ.

Аммо, жориянинг «Осмонда» деган сўзи ёки унинг осмонга қилган ишорасига келсак, бу билан Аллоҳ таолонинг қадри жуда ҳам юқори эканлигини ирода қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу маънони жориянинг сўзидан тушунганлар. Яъни, агар мазкур ривоятни саҳиҳ дейилса ёки Аҳли суннадан бўлган бирор киши ушбу ҳадисни саҳиҳ деган тақдирдагина ушбу маъно тушунилади. Қаранг: Мавлоно Шайх Абдуллоҳ ал-Ҳарарий/ “Аш-Шарҳ ал-Қовийм” китоби.

وَمِنْ حَدِيْثِ الْجَارِيَةِ الَّذِي مَرَّ ذِكْرُهُ يُعْلَمُ أَنَّ الشَّخْصَ إِذَا قَالَ: «اللهُ فِي السَّمَاءِ»، وَقَصَدَ أَنَّهُ عَالِيُ القَدْرِ جِدًّا فَلَا يُكَفَّرُ، لِأَنَّ هَذَا حَالُهُ مِثْلُ حَالِ الْجَارِيَةِ السَّودَاءِ أَيْ عَلَى تَقْدِيْرِ صِحَّةِ تِلْكَ الرِّوَايَةِ. وَأَمَّا إِذَا قَالَ: «اللهُ مَوْجُودٌ بِذَاتِهِ فِي السَّمَاءِ»، فَهَذَا وَقَعَ فِي كُفْرٍ صَرِيْحٍ لِأَنَّهُ أَثْبَتَ التَّحَيُّزَ لِلّٰهِ.

6. Юқорида ўтган жориянинг ҳадисидан маълум бўладики, бирор киши «Аллоҳ осмонда» деса, ва бу сўзи билан Аллоҳнинг қадри қиммати жуда ҳам олий қадрдир, дейишни қасд қилган бўлса, у кофир бўлди дейилмайди. Чунки, мазкур ривоятни саҳиҳ деган тақдиримизда, унинг ҳоли худди жориянинг ҳолига ўхшайди. Аммо, ким «Аллоҳ зоти билан осмонда мавжуддир» деса, бу очиқ ойдин куфрга воқе бўлади. Чунки у, бу гапи билан Аллоҳ таоло учун макон, жиҳат ёки шуларга ўхшаш чегараланиши мумкин бўлган нарсани нисбатини бериб тасдиқлади.

   قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «مَا السَّمَاوَاتُ السَّبْعُ مَعَ الْكُرْسِيِّ؟ (أَيْ فِي جَنْبِ الْكُرْسِيِّ) إِلَّا كَحَلْقَةٍ مُلْقَاةٍ بِأَرْضِ فَلَاةٍ، وَفَضْلُ الْعَرْشِ عَلَى الْكُرْسِيِّ كَفَضْلِ الْفَلَاةِ عَلَى الْحَلْقَةِ». رَوَى هَذَا الْحَدِيْثَ الْإِمَامُ اِبْنُ حِبَّانَ فِي صَحِيْحِهِ وصَحَّحَهُ .

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти қават осмон Курси олдида қандай (ҳажмда)? (яъни, Курси ёнида). Саҳрога ташланган бир халқа кабидир. Курсига нисбатан Аршнинг катталиги эса, халқага нисбатан саҳронинг катталиги кабидир», дедилар (Бу ҳадисни имом ибн Ҳиббон ўзининг саҳиҳида ривоят қилган ва саҳиҳ деган).

فَكَيْفَ يَكُونُ اللهُ فِي مَا يُشْبِهُ الْحَلْقَةَ الْمُلْقَاةَ فِي صَحْرَاءٍ وَاسِعَةٍ؟! وَالسَّمَاءُ مَخْلُوقَةٌ لِلّٰهِ، هُوَ خَلَقَهَا، لَمْ تَكُنْ ثُمَّ كَانَتْ، هُوَ كَانَ قَبْلَهَا، فَكَيْفَ يَحُلُّ الْخَالِقُ الْأَزَلِيُّ فِي الْمَخْلُوقِ الْحَادِثِ؟!

Энди қандай қилиб Аллоҳ таоло катта саҳрога ташланган халқа каби бўлиши мумкин?! Ҳолбуки осмон Аллоҳнинг махлуқи (яратилган нарса)дир. Аллоҳ уни яратган. Йўқ эди, кейин пайдо бўлган. Аллоҳ эса ундан аввал ҳам бўлган. Шундай экан, қандай қилиб Азалий Холиқ кейин пайдо бўлган махлуқнинг ичида бўлиши мумкин?!

فَمَنْ زَعَمَ أَنَّ نَبِيًّا مِنْ أَنْبِيَاءِ اللهِ تَعَالَى كَانَ يَظُنُّ أَنَّ رَبَّهُ يَسْكُنُ السَّمَاءَ فَقَدْ كَفَرَ بِاللهِ. وَكَذَلِكَ لَوْ زَعَمَ أَنَّ نَبِيًّا مِنْ أَنْبِيَاءِ اللهِ قَالَ لِرَجُلٍ أَوِ امْرَأَةٍ: «أَيْنَ مَكَانُ اللهِ؟» فَإِنَّهُ، وَلَا شَكَّ، كَافِرٌ غَيْرُ مُسْلِمٍ، لِأَنَّهُ نَسَبَ الْكُفْرَ إِلَى نَبِيٍّ مِنْ أَنْبِيَاءِ اللهِ تَعَالَى.

8. Ким, Аллоҳ таолонинг Пайғамбарларидан бир Пайғамбар ўз Роббисини осмонда яшайди, деб гумон қилган, деб ўйласа, демак, у Аллоҳга куфр келтирибди.

Худди шунингдек, Аллоҳ таолонинг Набийларидан бир Набий бир киши ёки аёлга: «Аллоҳнинг макони қаерда?», деб айтган деб ўйласа ҳам (у Аллоҳга куфр келтирибди). Албатта, у шак-шубҳасиз кофирдир, мусулмон эмас. Чунки у Аллоҳ таолонинг Набийларидан бир Набийга куфрни нисбатини берди.

وَكَيْفَ يَسْتَقِيْمُ فِي الْعَقْلِ السَّلِيْمِ أَنْ يَنْسُبَ نَبِيٌّ مِنْ أَنْبِيَاءِ اللهِ الْمَكَانَ إِلَى اللهِ، وَمَا مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا وَهُوَ يَعْلَمُ أَنَّ نِسْبَةَ الْمَكَانِ إِلَى اللهِ تَعَالَى كُفْرٌ مُخْرِجٌ مِنَ الْإِسْلَامِ لَا يَصِحُّ مَعَهُ الْإِيْمَانُ. 

Барча Пайғамбарлар Аллоҳ таолога маконнинг нисбатини бериш, исломдан чиқарувчи куфр эканлиги ва у билан иймон саҳиҳ бўлмаслигини биладиларку? Қандай қилиб, Аллоҳ таолонинг Пайғамбарларидан бир Пайғамбар Аллоҳ таолога макон нисбатини беришини соғлом ақл қабул қилсин?

إِنَّ نِسْبَةَ الْمَكَانِ إِلَى اللهِ تَعَالَى خُرُوجٌ عَنِ الْعَقْلِ. يَجِبُ عَلَيْنَا أَنْ نُسَلِّمَ لِلْعَقْلِ حُكْمَهُ بِأَنَّ اللهَ مَوْجُودٌ لَا فِي مَكَانٍ وَلَا فِي جِهَةٍ. لَا يُشْبِهُ الْعَالَمَ بِوَجْهٍ مِنَ الْوُجُوهِ لَا يَمَسُّهُ وَلَا يَعْلُو عَلَيْهِ بِالْمَسَافَةِ وَلَا يُحَاذِيْهِ وَلَا يَسْتَقِرُّ عَلَيْهِ.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таолони маконга боғлаш ва Унга бирор маконни жой қилиб бериш ақлдан ташқаридир. Аллоҳ таоло жиҳатсиз ва маконсиз мавжуд эканлиги, У Зот ҳар тарафлама оламга мутлақо ўхшамаслиги, олам У Зотга тегиб турмаслиги ва У Зотдан масофа жиҳатидан ҳам олий бўлмаслиги, У Зотга тенг бўлмаслиги ҳамда, У Зот оламда қарор топмаслиги ҳукмини ақлимизга сингдириб, унга топшириш бизлар учун вожиб бўлади.

وَبِالْعَوْدَةِ إِلَى حَدِيْثِ الْجَارِيَةِ السَّوْدَاءِ نَرَاهُ يُعَارِضُ الْحَدِيْثَ الْمُتَوَاتِرَ الَّذِي رَوَاهُ خَمْسَةَ عَشَرَ صَحَابِيًّا: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلـٰهَ إِلَّا اللهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ» فَهُوَ مِنْ أَصَحِّ الصَّحِيْحِ.

Жориянинг ҳадисига қайтар эканмиз, у ўн бешта саҳобий ривоят қилган мутавотир ҳадисга қарама-қарши эканини гувоҳи бўламиз. Унда: «Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга шаҳодат келтирмагунларича, уларга қарши жанг қилишга буюрилдим», дейилган. Бу эса, саҳиҳнинг энг саҳиҳи бўлиб саналади.

وَوَجْهُ الْمُعَارَضَةِ فِيْهِ أَنَّ فِيْهِ الْاِكْتِفَاءَ بِقَوْلِ «اللهُ فِي السَّمَاءِ» لِلْحُكْمِ عَلَى قَائِلِهِ بِالْإِسْلَامِ، وَحَدِيْثُ: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلـٰهَ إِلَّا اللهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ»، فِيْهِ التَّصْرِيْحُ بِأَنَّهُ لَا بُدَّ لِلدُّخُولِ فِي الْإِسْلَامِ مِنَ النُّطْقِ بِالشَّهَادَتَيْنِ.

Бундаги қарама-қаршиликнинг кўриниши, «Аллоҳ осмонда» деган сўзни ўзи билан уни айтувчисига мусулмон деб ҳукм чиқаришда кифояланиб қолишдир.

«Одамлар »Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга шаҳодат келтирмагунларича, уларга қарши жанг қилишга буюрилдим», ҳадисида эса, Исломга кириш учун икки шаҳодат калимасини нутқ қилиш лозим экани очиқ-ойдин баён қилинган.

فَحَدِيْثُ الْجَارِيَةِ لَا يُقَاوِمُ هَذَا الْحَدِيْثَ الْمُتَوَاتِرَ لِأَنَّ فِي رِوَايَتِهِ اِضْطِرَابًا.. وَكَذَلِكَ هُنَاكَ عِدَّةُ أَحَادِيْثَ صِحَاحٍ، لَا اِخْتِلَافَ فِيْهَا وَلَا عِلَّةَ، تُنَاقِضُ حَدِيْثَ الْجَارِيَةِ، فَكَيْفَ يُؤْخَذُ بِظَاهِرِ حَدِيْثِ الْجَارِيَةِ وَيُعْرَضُ عَنْ تِلْكَ الْأَحَادِيْثِ الصِّحَاحِ؟!

Жориянинг ҳадиси мутавотир ҳадисга мутлақо тенг келмайди. Чунки унинг ривоятида чалкашлик (ноаниқлик) бор. Худди шунингдек бу ерда жориянинг ҳадисига қарама-қарши келадиган, ҳеч қандай ихтилоф ва иллати бўлмаган бир қанча саҳиҳ ҳадислар бор. Шундай экан, қандай қилиб ана ўша саҳиҳ ҳадисларни ташлаб, жориянинг ҳадиси зоҳирига кўра олинсин?!

فَلَوْلَا أَنَّ لِلْمُشَبِّهَةِ هَوًى فِي تَجْسِيْمِ اللهِ وَتَحْيِيْزِهِ فِي السَّمَاءِ، كَمَا هُوَ مُعْتَقَدُ الْيَهُودِ وَالنَّصَارَى، لَمَا تَشَبَّثُوا بِحَدِيْثِ الْجَارِيَةِ، وَلِذَلِكَ يَرَوْنَهُ أَقْوَى شُبْهَةٍ يَجْتَذِبُونَ بِهِ ضُعَفَاءَ الفَهْمِ إِلَى عَقِيْدَتِهِمْ عَقِيْدَةِ التَّجْسِيْمِ.

Агар мушаббиҳалар Аллоҳга жисм ва У осмонни макон тутишлиги нисбатини беришда, (худди яҳудий ва насронийлар эътиқодларидек) қизиқиш ва хоҳишлари бўлмаганда, жориянинг ҳадисини маҳкам тутиб олмас эдилар. Шунинг учун улар бу ҳадисни илмсиз, тушунчаси йўқ, оддий инсонларни ўзларининг ақийдалари бўлмиш, Аллоҳга жисмни талқин қилиш ақийдасига жалб этадиган энг кучли шубҳа ва омил деб биладилар.

فَكَيْفَ يَخْفَى عَلَى ذِي لُبٍّ أَنَّ عَقِيْدَةَ تَحَيُّزِ اللهِ فِي السَّمَاءِ مُنَافِيَةٌ لِقَوْلِهِ تَعَالَى فِي سُورَةِ الشُّورَى ﴿لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ﴾، فَإِنَّهُ عَلَى ذَلِكَ يَلْزَمُ أَنْ يَكُونَ لَهُ أَمْثَالٌ كَثِيْرَةٌ.

Аллоҳ таолони осмонда деб, Унга маконни нисбат бериш ақидаси, Шўро сураси, 11-оятидаги: «Ҳеч нарса унга ўхшамас», деган Аллоҳнинг каломига тўғри келмаслиги ақл эгаларига қандай сир бўлиши мумкин?! Чунки шундай бўлса, У Зотга жуда ҳам кўплаб нарсалар ўхшаши лозим бўлади.

فَالسَّمَاوَاتُ السَّبْعُ مَشْحُونَةٌ بِالْمَلَائِكَةِ، وَمَا فَوْقَ هَذِهِ السَّبْعِ مَلَائِكَةٌ حَافُّونَ مِنْ حَوْلِ الْعَرْشِ لَا يَعْلَمُ عَدَدَهُمْ إِلَّا اللهُ، وَفَوْقَ الْعَرْشِ الَّذِي هُوَ سَقْفُ الْجَنَّةِ يُوجَدُ ذَلِكَ الْكِتَابُ الَّذِي كُتِبَ فِيْهِ: «إِنَّ رَحْمَتِي سَبَقَتْ غَضَبِي» رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. مَعْنَاهُ مَظَاهِرُ رَحْمَتِي أَكْثَرُ مِنْ مَظَاهِرِ غَضَبِي.

Етти қават осмон фаришталар билан тўладир. Бу етти қават осмоннинг юқорисида эса, Аршнинг атрофини фаришталар ўраб олганлар. Уларнинг ададини эса Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмас. Жаннатнинг шифти бўлмиш Аршнинг юқорисида эса: «Менинг раҳматим ғазабимдан устундир», деган ёзув мавжуд.

Бухорий ривоят қилган.

Унинг маъноси, раҳматимнинг турлари кўринишлари, ғазабимнинг турлари ва кўринишларидан кўпроқдир дегани.

فَمَنْ حَمَلَ حَدِيْثَ الْجَارِيَةِ عَلَى ظَاهِرِهِ وَظَنَّ اللّٰـهَ فِي جِهَةِ فَوْقٍ فَقَدْ أَثْبَتَ لِلّٰهِ أَمْثَالًا لَا تُحْصَى. فَتَبَيَّنَ بِذَلِكَ أَنَّ هَؤُلَاءِ الْمُشَبِّهَةَ مُخَالِفُونَ لِقَوْلِ اللهِ تَعَالَى فِي سُورَةِ الشُّورَى ﴿لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ﴾،.. وَلَا يَسْلَمُ مِنْ إِثْبَاتِ الْأَمْثَالِ لِلّٰهِ إِلَّا مَنْ نَزَّهَ اللّٰـهَ عَنِ التَّحَيُّزِ فِي الْمَكَانِ وَالْجِهَةِ مُطْلَقًا .

وَالْحَمْدُ لِلّٰهِ رَبِّ العالَمِين

Ким, жориянинг ҳадисининг зоҳирига қараб «Аллоҳ таоло юқори тарафда», деб гумон қилса, бас, у Аллоҳ учун сон-саноқсиз ўхшашларни исбот қилибди. Мана шу билан мушаббиҳалар Аллоҳ таолонинг Шўро сурасидаги: ﴿لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ﴾ «Ҳеч нарса унга ўхшамас», оятига мухолиф эканлари очиқ ойдин бўлди.

Демак, Аллоҳни ҳар қандай макон ва жиҳатлардан мутлақо пок деб эътиқод қилувчилар, Аллоҳ таолога ўхшашларни исбот қилишдан саломат бўладиганлардир!

Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин!

Ушбу мақола интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

(Тамом)

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, «Ат-Термизий» масжиди

имом хатиби Исҳоқжон домла Бегматов.