Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Аллоҳ розилиги учун хайр – саховат

Аллоҳ розилиги учун хайр – саховат

Имрон Ассим ва унинг рафиқаси  оила қурганларидан кейин турмуш ташвишларига шўнғиб кетишди, бирин-кетин 3 нафар фарзандли бўлишди ва шаҳарда масжид ва мусулмонлар жамоаси борлигини тамомила унутиб қўйишди. Бир куни дўстлари билан бирга 36 ёшли Имрон мусулмонлар жамият учун нималар қилиши лозимлигини муҳокама қила туриб, ўйланиб қолди. Бошқаларнинг нима қилиши кераклиги ҳақида гапирарди-ю, бундоқ олиб қараганда, ўзи ҳеч нарса қилмас экан. Ана шу тариқа Имронда ўз шаҳрида муҳтожлар учун текин иссиқ таом улашувчи ошхона очиш ғояси туғилди, CBCга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Шундай қилиб, Имрон ва унинг рафиқаси, шунингдек, уни бу борада қўллаб – қувватловчи диндош биродарлари бошпанасиз ва муҳтожлар учун иссиқ таом ҳозирлай бошлади. Улар Мавлидун Набий муносабати билан ҳам алоҳида тайёргарлик ишларини кўришмоқда, ушбу кун учун улар алоҳида хайр-саховат ўтказишмоқчи.

“Биз шу қадар кўп неъматларга эгамизки, кўпчилик уларнинг ҳатто баъзиларига муҳтож, шунинг учун биз уларга энг зарурини беришга ҳаракат қилмоқдамиз”, – дейди мактаб ўқувчиси Юсуф Субедар. У Имрон билан биргаликда бошпанасиз ва ночорларга таом тайёрлайди.