Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Аллоҳнинг уйига кулфат келтирган “ХЭЛЛОУИН”

Аллоҳнинг уйига кулфат келтирган “ХЭЛЛОУИН”

Ғарб мамлакатларида нишонланадиган Хэллоуин Американинг Айдахо штати Туин-Фолс шаҳридаги масжид учун талофат келтирди. Туин-Фолсдаги масжид ходими тонг саҳарда ишга келганида масжид ойнасининг чилпарчин бўлиб кетганига гувоҳ бўлди, хабар беради Idaho State Journalга таянган ҳолда IslamNews.

“Бу жиддий иш, бунинг учун жуда катта саъй ҳаракат қилинган эди”, – дейди ислом маркази вакили. Ахир бундай ойна 1200 АҚШ доллари туради. Шаҳарнинг мусулмон жамоалари 3 йил мобайнида ушбу масжиднинг қурилиши учун маблағ йиғишган эди.

Айдахо полицияси Хэллоуин кечаси масжидни вайрон қилиш ҳолати юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу Туин-Фолс масжидига нисбатан ҳақорат қилинаётганининг биринчиси эмас. Бир йил илгари номаълум шахс томонидан масжид автотураргоҳига чўчқа гўшти ўралган хоч ташлаб кетилган эди. Полиция жиноят содир этган шахсни аниқлай олмаганди.