Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Алкоголизмга қарши курашишнинг ажойиб усули

Алкоголизмга қарши курашишнинг ажойиб усули

Сабинск туманидаги спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари дўкони. Татаристоннинг шу туманида истиқомат қилувчи мусулмонлар ичкиликбозлик билан курашишнинг ажойиб йўлини ўйлаб топишди. IslamNewsнинг хабар беришича, туман марказида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиладиган “Ҳаром” деб номланган дўкон иш бошлади. Туман мутасаддилари аҳолининг истагига биноан шундай йўл тутишди. Эндиликда “ҳаром” маҳсулотларни фақат шу ердан харид қилиш мумкин бўлади. Аҳамиятлиси шундаки, фаолларнинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли бундай номдаги дўконга киришдан кўра, ана шундай маҳсулотни сотиб олишдан юз ўгиришмоқда.