Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади

Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади

Бугун – 2020 йилнинг 13 июль куни – Зулқаъда ойининг душанбасида Бекобод туманидаги “Чаноқ” жоме масжидининг қурилиши учун дастлабки ғишт қўйилди. Илк ғиштни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов, Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ва эл ҳурматидаги нуроний отахонлар табаррукона қўйиб бердилар. Тадбир давомида масжидларни барпо этишда жонбозлик кўрсатаётганлар, сабот ва матонат билан хизмат қилаётганлар, саховатпеша, эҳсонсевар, дин ва Аллоҳнинг уйлари бўлмиш масжидларга қалбан боғланган, муҳаббатли юртдошларимизнинг хизматлари, жонкуярлиги эътироф этилиб, ҳақларига дуолар қилинди.

Қуръон тиловат қилинди ва амалга оширилаётган эзгу ишлар, покиза истаклар, истиғфору дуолар шарофатидан юртимизда ва бутун дунёда ҳукм суриб турган синовли кунларнинг аришига умид қилиниб, хайрли дуоларга қўл кўтарилди, Қодир Парвардигорга илтижолар қилинди. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади» (Ҳуд сураси, 114-оят).

Маълумот ўрнида, Бекобод туманида янгидан қад ростлаши режалаштирилган “Чаноқ” жоме масжиди 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятда барпо этилаётган 29 та жоме масжиднинг биттаси ҳисобланади. Унинг лойиҳасида ҳам бошқа масжидлар сингари намозхонлар учун ҳар томонлама қулайликларни ташкил этиш, замон талабларига жавоб бера оладиган, кўркам кўринишда қурилишини таъминлаш, ибодат қилувчилар учун ҳар томонлама шарт-шароитларни яхшилаш бўйича жиҳатлар кўзда тутилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan