Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Қалб саодат манбаидир

Қалб саодат манбаидир

Инсон бахтли бўлишининг сабаби қалбининг саодатидир. Қалбининг бахтсизлиги эса бадбахтлигига сабабдир.

Пайғамбар алайҳиссалом Савр ғорида, Иброҳим алайҳиссалом олов ичида, асҳоби каҳф ғор ичида бўлдилар. Шунча машаққатлар узра эканликлари уларнинг ҳолатига таъсир қилмади. Улар бахтли эдилар…

Чунки қалблари Роббилари билан бирга эди. Шу сабаб қалблар бахтиёр эди…

Баъзи инсонлар бор – яшайдиган маконлари қаср, кийим-кечаклари барчанинг орзуси, куч-қувватларининг тенги йўқ, саломатликлари ҳавас қилса арзигулик – шунча нарсага эга бўлиб ҳам, “Мен энг бахтсиз инсонман” дейди. Сабаб эса оддий: қалб яратган Роббиси билан эмас. Шунинг учун ҳам у бахтсиз…

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти булур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз” (Тоҳа сураси 124-оят)

Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг «Дурдоналар» китобидан таржима

Тошкент тумани Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжиди имом ноиби Жуманиёзов Фаррух

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan