Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ҳадис / ҚАЛБ ОДОБИГА ОИД ҲАДИСЛАР (Биринчи ҳадис: Ҳаёнинг гўзаллиги)

ҚАЛБ ОДОБИГА ОИД ҲАДИСЛАР (Биринчи ҳадис: Ҳаёнинг гўзаллиги)

Биринчи ҳадис: Ҳаёнинг гўзаллиги

عن عِمْرَانَ بْن حُصَيْنٍ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ: «الْحَيَاءُ لاَ يَأْتِي إِلاَّ بِخَيْرٍ»

Имрон ибн Хусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», – дедилар (Муттафақун алайҳ).

Калималарнинг маънолари:

Ҳаё – яхши амал қилишга, ёмонини тарк қилишга ундайдиган хулқдир.

Ҳадисдан билинадиган нарсалар:

Ҳаё гўзал хулқдир. Аллоҳ таоло инсонлар орасидан ўзи яхши кўрганларини ушбу хулқ билан хулқлантириб қўяди. Ҳаёга инсон табиатан (яьни Аллоҳ таоло айрим бандаларига ҳаёни туғма табиат қилиб беради, у банда бу хулққа ҳаракат қилмай эришади) ёки ҳаракат қилиб эришади. Ҳаёнинг гўзаллиги шундаки, ҳаё ўз соҳибини яхши хулқлар билан хулқланишга, ёмонларидан четланишга ундайди. Чунки у кишилар унинг ёмон иш билан машғул бўлаётганини, яхши амалларни тарк қилаётганини кўришидан уялади, ҳаё қилади.

Ҳаёнинг энг яхшиси – Аллоҳ таолодан ҳаё қилишдир. Яъни бош ва ундаги нарсалар: кўз, тил, қулоқни ҳаромдан сақлаш, қоринни шаҳватдан тийиш ва ўлимни эслаш билан ҳаё қилишдир. Кимки Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилса, инсонлардан уялиш унинг учун аҳамиятсизга айланади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳадис бизга ҳаёнинг аҳамияти, фазилатини таьлим бермоқда. Ҳаё қилишга барча ҳолатда рағбат борлигини англатмоқда. Шу билан бирга, ҳаё ва уятчангликнинг орасини фарқлашимиз кераклигини билдирмоқда. Чунки уятчанглик айрим ўринларда ёмон экани айтилади.

2. Ҳадисда баьзи сифатлар айрим ўринда яхши, баъзида эса ёмон саналиши, лекин ҳаё барча ўринда, ҳар қандай ҳолатда маҳбуб ва гўзал эканига ишора бор.

Ҳаёни касб қилишга ёрдам берадиган амал:

Инсон холи қолганида Аллоҳ таолонинг муроқабасини, яьни кузатиб турганини қалбан ҳис қилиши лозим. Чунки бу амал инсонни Аллоҳ таолодан ҳаё қилишга ундайди.

Али ибн Жобир Файфининг “Улуғворлик зийнати” китобидан Тошкент тумани “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжиди имом ноиби Жуманиёзов Фаррух таржимаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan