Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АЛ – АҚСО МОЖАРОСИДАГИ ЯНГИ БУРИЛИШ

АЛ – АҚСО МОЖАРОСИДАГИ ЯНГИ БУРИЛИШ

Исроил ҳукумати сешанба куни Қуддусдаги Ал – Асқо масжидига кираверишдаги металл детекторларни олиб ташлади. Айнан улар сабаб нафақат фаластинликлар, балки бир нечта ислом мамлакатларида ҳам норозиликлар юзага келган эди. 10 кунлик норозиликлар давомида исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувларда 900дан зиёд фаластинликлар азият чекди.

Металл детекторларнинг ўрнига юзни таний олиш имкониятига эга бўлган кузатув камералари ўрнатилади. Янги ҳавфсизлик тизимини ташкил этиш учун Исроил 100 миллион шекел ажратди.

Ушбу янги бурилишга фаластинликлар ва мусулмон олами қандай муносабат билдириши ҳали аниқ эмас.