Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АЛ – АҚСО МАСЖИДИ АТРОФИДАГИ ИНҚИРОЗ

АЛ – АҚСО МАСЖИДИ АТРОФИДАГИ ИНҚИРОЗ

Исроил ва Фаластин ҳукумати Ал-Ақсо масжиди атрофида юзага келган инқироздан чиқиш йўлларини қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, муқаддас қадамжо ҳудудида вазият кескинлашишига сабаб, унга кириш жойида металл детекторларнинг ўрнатилганлигидир. Исроил ҳукумати бундай қарорга бу ерда ўтган ҳафтада икки нафар исроиллик полициячи ўлдирилгандан кейин келганди. Бу орада, мусулмонлар темир панжарадан ўтишдан бош тортишмоқда ва намозларини шундоққина кўчада, масжид деворлари яқинида ўқишмоқда. Кўчадаги намозлар полиция билан доимий тўқнашувларга сабаб бўлмоқда. Ҳаммаси бўлиб бу тўқнашувларда 14 фаластинлик мусулмон ва Ал-Ақсо масжиди имоми Икрима Сабрий ҳам жароҳат олди.

Фаластинликлар зудлик билан металл детекторларни олиб ташлашни ва масжидга эркин кириш имкониятини беришни талаб этишмоқда. Жума юзага келган вазиятни ўзгартирувчи кун бўлиши мумкин. Чунки, ҳозирда Қуддусга Исроил ва Ғарбий қирғоқда яшовчи минглаб мусулмонлар келмоқда. 21 июль фаластинликлар томонидан “Ғазаб куни” деб эълон қилинди.