Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ал-Азхар масжиди олдидаги теракт видеоси эълон қилинди

Ал-Азхар масжиди олдидаги теракт видеоси эълон қилинди

Террорчи велосипедда ҳаракат қилган. Миср полицияси Қоҳирадаги нуфузли диний ўқув муассасаларидан бири бўлмиш ал-Азхар олдида портлаш вақтида ташқи кузатув камералари томонидан суратга олинган кадрларни эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди, шулардан икки нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларидир. Видео кадрда – велосипеддаги террорчи ўқув даргоҳининг ҳовлисига киришга урингани, лекин унинг киришига икки киши тўсқинлик қилаётгани, бир неча сониядан кейин эса бомба портлагани тасвирга олинган. Ушбу ҳунрезликни қилган кишининг шахси аниқланди. У 37 ёшли мамлакат фуқароси Хасан Абдулла. Теракт учун жавобгарликни ҳалигача биронта террорчилик гуруҳлари ўз бўйнига олган йўқ.