Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Қайтар дунё…

Қайтар дунё…

Одам алайҳиссаломдан бошлаб бизгача келаётган ва биздан кейин қиёматгача давом этадиган “баъзи” нарсалар бор…

Шулардан бири Ота-она ва фарзанд масаласи. Эркак ҳам аёл ҳам ўзига муносиб жуфт топишни, шириндан-шакар фарзандлар кўришни, уларни чиройли тарбия қилишни, уларнинг орзу-ҳавасини кўришни хаёл қилади. Турмуш қуради, жажжи гўдакларини бағрига босади, бир кун кўрмаса соғиниб ҳидлайди…

Ризқ талабида югуриб, ҳориб келганида  чопиб чиқиб оёғига ўралашиб бўйнига осилмоқчи бўлган жигарбандини кўриб чарчоғи босилади…

Тили чиқиб: “Дадажон! Сизни яхши кўраман”, – деганида дунёларни беришга тайёр бўлади ота.

Кўпинча фарзандлар ёшлигида ўзининг ота-онасига ўхшашни хоҳлайди. Ота-она эса фарзандининг ўзидан юқорироққа кўтарилишини, ўзи эришолмаган нарсаларга дилбанди эришишини истайди ва ҳоказо…

Кунлар бир-бирини қувлаб умр ўтиб бораркан ҳозиргина олдингда ўралашиб юрган жажжи болакайлар бўйига етиб, кеча ота-оналари хаёл қилган нарсаларни орзу қилишни бошлайди. Орзулари ушалиб аҳли оиласини, фарзандларини ота-онаси эркалагани каби эркалаб… йўлида давом этади.

Аммо ота-она фарзандининг ўша жажжи пайтини яхши кўриб қўмсайди. Фақат…

Аллақачон ҳар ким ўз йўлида кетаётган бўлади…

Қайтар дунё қайта-қайта давом этаверади…

Ангрен шаҳар Қорабоғ” жоме масжиди

имом-хатиби Бобохонов Яҳёхон