Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Қайта тарбиялаш” лагерларидан қўрқув

“Қайта тарбиялаш” лагерларидан қўрқув

Шинжон-Уйғур автоном округининг Таржима асарларни чоп қилиш давлат журналининг 55 ёшли бош муҳаррири мусулмонларни сиёсий “қайта тарбиялаш” лагерига жойлаштириш учун қўлга олиш мақсадида келган ҳукумат аъзоларидан қочиб, ўзини 8-қаватда жойлашган офисининг деразасидан ташлади.

Кейсер Кеюм бошқарган бадиий журнал Шинжон адабиёт ва санъат уюшмаси раҳбарлигида нашрдан чиқарилиб келинган.

Илгарироқ Шинжон университети проректори ва Адабиёт ва санъат уюшмаси раҳбарлари қўлга олиниб, мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерларига жойлаштирилган эди.

ОАВнинг хабар беришича, АҚШ уйғур ва кам сонли мусулмонларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги сабаб Хитойга нисбатан санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қайта тарбиялаш лагерлари хитойлик коммунистлар томонидан ўзларининг сўзларига кўра “экстремизм хавфини бартараф этиш” мақсадида ташкил этилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва америкалик иккита конгрессменлар – Марк Рубио ва Крис Смитларнинг – фикрига кўра, ҳозирги кунга қадар 500 мингдан 1 миллионга яқин инсонлар мазкур лагерларда “қайта тарбияланган” ва “тарбияланмоқда”. Қонун чиқарувчилар ушбу лагерлардаги “таълимни” бугунги кунда мавжуд бўлган каммиллатли халқларни оммавий тарзда озодликдан маҳрум этиш деб ҳисобламоқдалар.