Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Афсонавий Уҳуд тоғида шаршара пайдо бўлди

Афсонавий Уҳуд тоғида шаршара пайдо бўлди

Саудия Арабистонининг бир қатор қурғоқ минтақаларига кўп миқдорда ёмғир ёғди, шу жумладан, Уҳуд тоғи жойлашган Мадинага ҳам. Натижада Уҳуд тоғида шаршара вужудга келди. Бу жойлар учун ноодатий бўлган ҳодисадан инсонлар хайратга тушди ва хурсандчиликларини яшира олмадилар.

Уҳуд тоғи Мадина шаҳрининг шимолида жойлашган бўлиб, энг баланд чўққиси 1126 метр. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд тоғини яхши кўрар, у ҳақида ўзгача илиқлик билан гапирар эдилар.